Тошкентдаги ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасида Беларусь байроғи кўтарилди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Беларуснинг Ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Тошкентдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси штаб-квартирасида Беларуснинг ташкилотга аъзо бўлганлиги муносабати билан давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари, ШҲТга аъзо давлатларнинг Фавқулодда ва мухтор элчилари, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар, ШҲТга аъзо давлатларнинг ШҲТ МАТТдаги доимий вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ўз сўзида ШҲТ доирасида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётгани ҳамда тенглик ва ҳурмат тамойилларига асосланишини қайд этиб ўтди.

“Россия Ташкилот доирасидаги шериклик муносабатларига катта аҳамият беради, унинг фаолияти, биринчи навбатда, тенглик, ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, кенг кўламли масалалар бўйича биргаликда ечим излаш, хавфсизлик соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилиш тамойиллари асосида изчил ривожланиб бормоқда”, — деди элчи.

Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сергей Теребов, ўз навбатида, Беларусь тажрибаси ташкилотнинг терроризмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини кучайтиришини таъкидлади.

“Ушбу ташкилотнинг ўнинчи аъзоси бўлганимиз жуда рамзий маънога эга, агар шундай солиштирилса, бу икки қўлнинг 10 та бармоғи. Қачонки биз яқинлашсак, кучлироқ бўламиз, бизга жароҳат етказиш қийинроқ бўлади", — деди Сергей Теребов.

Байроқ кўтариш маросими қандай ўтгани ҳақида батафсил — Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0