https://sputniknews.uz/20240729/uzbekistan-kyrgyzstan-chegara-post-44980371.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги иккита божхона постини 24/7 режимига ўтказди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги иккита божхона постини 24/7 режимига ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
“Фарғона” чегара божхона пости ҳамда “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди. 29.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-29T18:15+0500
2024-07-29T18:15+0500
2024-07-29T18:15+0500
жамият
ўзбекистон
қирғизистон
чегара
божхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1d/44980193_32:0:1056:576_1920x0_80_0_0_3fad7bdd12fc14a5c4d50fb71b669d94.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Шоҳимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти энди туну кун ишлайди, дея хабар берди божхона қўмитаси.Қайд этилишича, 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.Хабарда ушбу янгилик мамлакатда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига туртки бўлиши айтилган.Маълумот учун, Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқишган эди. Шундан сўнг, икки давлат божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постлари фаолиятини биргаликда кўздан кечириб, янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларида тирбандликларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятларни таҳлил қилишди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1d/44980193_160:0:928:576_1920x0_80_0_0_8747e8a4461872f0b9a029b660687624.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, чегара, божхона
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, чегара, божхона
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги иккита божхона постини 24/7 режимига ўтказди
“Фарғона” чегара божхона пости ҳамда “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Шоҳимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти энди туну кун ишлайди, дея хабар берди
божхона қўмитаси. Қайд этилишича, 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
“Эндиликда Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдилар”, — дейилади хабарда.
Хабарда ушбу янгилик мамлакатда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига туртки бўлиши айтилган.
Маълумот учун, Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқишган эди.
Шундан сўнг, икки давлат божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постлари фаолиятини биргаликда кўздан кечириб, янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларида тирбандликларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятларни таҳлил қилишди.