https://sputniknews.uz/20240728/usa-japan-yangi-harbiy-qomondonlik-44966222.html
АҚШ Японияда янги ҳарбий қўмондонлик тузади — ОАВ
АҚШ Японияда янги ҳарбий қўмондонлик тузади — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
WSJ: АҚШ якшанба куни Японияда янги ҳарбий қўмондонлик ташкил этилишини эълон қилади. 28.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-28T13:36+0500
2024-07-28T13:36+0500
2024-07-28T13:36+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
япония
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1c/44965992_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_2784f076237a7cc1cb9665e1c4450653.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. АҚШ ва Япония расмийлари якшанба куни Японияда янги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги ташкил этилишини эълон қилади. Бу ҳақда РИА Новости Wall Street Journal газетасига таяниб хабар берди.Газетанинг таъкидлашича, қўмондонлик "Хитой ҳарбий кучини ошириш" фонида яратилади.Нашрнинг ёзишича, қўмондонлик япон кучлари билан ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштиради, қўшма машғулотларни режалаштиради ва уруш бошланган тақдирда Японияни мудофаа қилишда иштирок этади.Қайд этилишича, ташаббус якшанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин, Япония ташқи ишлар вазири Йоко Камикава ва Япония мудофаа вазири Минору Кихара ўртасидаги учрашувда эълон қилинади.Газетанинг таъкидлашича, бу қадам АҚШга Япониядаги ўз қўшинларини бош қароргоҳи Япониядан 5,6 минг километр узоқликда жойлашган Гавайи оролларида жойлашган Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигидан олиб чиқиш имконини беради.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1c/44965992_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_75ba6b9ccc1118dc8cd8bfe9721be701.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ақш, япония
дунё янгиликлари, дунёда, ақш, япония
АҚШ Японияда янги ҳарбий қўмондонлик тузади — ОАВ
WSJ: АҚШ якшанба куни Японияда янги ҳарбий қўмондонлик ташкил этилишини эълон қилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. АҚШ ва Япония расмийлари якшанба куни Японияда янги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги ташкил этилишини эълон қилади. Бу ҳақда
РИА Новости Wall Street Journal газетасига таяниб хабар берди.
"Қўшма Штатлар Японияда янги ҳарбий қўмондонлик тузади", — деб ёзади газета.
Газетанинг таъкидлашича, қўмондонлик "Хитой ҳарбий кучини ошириш" фонида яратилади.
Нашрнинг ёзишича, қўмондонлик япон кучлари билан ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштиради, қўшма машғулотларни режалаштиради ва уруш бошланган тақдирда Японияни мудофаа қилишда иштирок этади.
Қайд этилишича, ташаббус якшанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин, Япония ташқи ишлар вазири Йоко Камикава ва Япония мудофаа вазири Минору Кихара ўртасидаги учрашувда эълон қилинади.
Газетанинг таъкидлашича, бу қадам АҚШга Япониядаги ўз қўшинларини бош қароргоҳи Япониядан 5,6 минг километр узоқликда жойлашган Гавайи оролларида жойлашган Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигидан олиб чиқиш имконини беради.