Украина нефть қувурини ёпиб, Венгрия ва Словакияни шантаж қилмоқда

© Sputnik / Егор Еремов / Медиабанкка ўтишНефтеперерабатывающий завод и нефтепровод "Дружба"
Нефтеперерабатывающий завод и нефтепровод Дружба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2024
Oбуна бўлиш
Украина ўз ҳудудидан ўтган нефть қувурини ёпиш орқали Венгрия ва Словакияни можародаги позицияси учун шантаж қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Украина ҳукумати "Дружба" нефть қувури орқали Россиядан келаётган нефть транзитини тўхтатиб, Венгрия ва Словакияни шантаж қилмоқда, деди Венгрия бош вазири маъмурияти раҳбари Гергелий Гуляс.

"Украина ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлашни доимий равишда ёқлаб келаётган икки давлатни - Венгрия ва Словакияни шантаж қилмоқда", - деди Гуляс ҳукумат брифингида.

Аввалроқ Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто "Дружба" нефть қувури орқали "Лукойл" нефтини Украина орқали етказиб бериш тўхтатилганини маълум қилган эди.

Словакия Иқтисодиёт вазирлиги ҳам Украина ўз ҳудуди орқали транзитини тўхтатгани сабабли республика "Лукойл"дан нефть олишни тўхтатганини тасдиқлади.
Маълумот учун, Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинада можаро бошланган куниданоқ Европа Иттифоқи ва НАТОнинг Киевга ёрдам беришига қарши муносабат билдириб келмоқда. Венгрия, шунингдек Украинага қурол-аслаҳа сотиб олиш учун кредит ажратиш, европалик ҳарбийларни у ерга жўнатиш ташаббусларига ҳам қаршилик қилиб келмоқда.
Словакия бош вазири Роберто Фицо ҳам худди шундай қарашлар тарафдори. 2024 йилнинг 15 май куни унга суиқасд уюштирилди. Фицо оғир жароҳат олиб касалхонага ётқизилди.
Янгиликлар лентаси
0