Москвада автомобил портлатган шахс Туркиядан олиб келиниб тергов қилинмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Москвада портлаш уюштириб Туркияга қочиб кетган шахс махсус хизматлар ҳамкорлигида қўлга олиниб Россияга экстрадиция қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Москвада 24 июль куни автомобилни портлатган шахс Россияга олиб келинди ва тергов қилинмоқда.
Гумонланувчи 1995 йилда туғилган Россия фуқароси Евгений Серебряковнинг айтишига кўра, бир неча ой олдин у ижтимоий тармоқлар орқали Украина махсус хизматлари билан боғланган. Шундан сўнг у "СБУ"лик куратор назорати остида портловчи мослама тайёрлаган ва уни Россия офицери автомобили остига ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Москва шимолидаги Синявинская кўчасида "Toyota" йўлтанламас автомобили портлатиб юборилган эди. Портловчи мослама автомобил остига ўрнатилган бўлган. Унинг эгаси оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган эди.
Янгиликлар лентаси
0