Нетаньяху Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш иттифоқ тузишни таклиф қилди

© AFP 2023 / Ronen ZvulunИсроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, архив сурат.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2024
Oбуна бўлиш
Нетаньяху: Исроил АҚШга Яқин Шарқда НАТОнинг аналогини яратишни таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Эрондан келаётган "таҳдид"га қарши Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш иттифоқ тузиш керак. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ конгрессидаги нутқида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Энди мен бутун Яқин Шарқ ҳақидаги тасаввуримни баён қилмоқчиман. Бу қисман биз Иккинчи жаҳон урушидан кейин гувоҳ бўлган нарсаларга асосланади. Ўшанда урушдан кейин Америка кучайиб бораётган Совет таҳдидига қарши туриш учун Европада хавфсизлик иттифоқини яратди. Худди шундай, Америка ва Исроил бугун Эрондан келаётган таҳдидга қарши туриш учун Яқин Шарқда хавфсизлик иттифоқини яратиши мумкин”, — деди у.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, минтақадаги Тел-Авив билан муносабатларни нормаллаштирган ҳар қандай давлат ушбу иттифоққа таклиф олиши керак. Шунингдек, у Исроилнинг Ғазодаги ғалабаси ва унинг “демилитаризацияси ва дерадикализацияси” билан “хавфсиз келажак, фаровонлик ва тинчлик” бўлишини айтди.
Бундан ташқари, Нетаньяху Тел-Авивнинг Ғазодаги гаровга олинганларни озод қилиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини қайд этиб, улар муваффақиятли бўлишига ишонч билдирди.
Янгиликлар лентаси
0