https://sputniknews.uz/20240725/bishkek-shht-prokuror-hujjat-44942609.html
Бишкекдаги йиғилишда ШҲТ бош прокурорлари қандай ҳужжат имзолашди?
Бишкекдаги йиғилишда ШҲТ бош прокурорлари қандай ҳужжат имзолашди?
Sputnik Ўзбекистон
Прокурорлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини акс эттирувчи йиғилиш баённомасини имзолашди. 25.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-25T18:00+0500
2024-07-25T18:00+0500
2024-07-25T18:00+0500
сиёсат
қирғизистон
ўзбекистон
прокурор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1e/36435942_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_0fc2a8839cc25ed70d9fb7c57a4ea655.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар бош прокурорларининг 22-йиғилиши якунланди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратураси хабар берди.Тадбир давомида ШҲТга аъзо барча давлатларнинг бош прокурорлари йиғилиш якунларини сарҳисоб қилишди ва келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини акс эттирувчи йиғилиш баённомасини имзолашди.ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги йиғилишига раислик қилиш Покистонга ўтди.Бу йил йиғилишга Қирғиз Республикаси бош прокурори раислик қилмоқда. Унда Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Беларусь, Хитой назорат бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТнинг котибият ва минтақавий аксилтеррор тузилмаси раҳбарлари иштирок этди.ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Беларусь қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1e/36435942_121:0:1035:686_1920x0_80_0_0_1c974da7397873dd4de8a4c815afa1c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қирғизистон, ўзбекистон, прокурор
сиёсат, қирғизистон, ўзбекистон, прокурор
Бишкекдаги йиғилишда ШҲТ бош прокурорлари қандай ҳужжат имзолашди?
Прокурорлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини акс эттирувчи йиғилиш баённомасини имзолашди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар бош прокурорларининг 22-йиғилиши якунланди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратураси хабар берди.
Тадбир давомида ШҲТга аъзо барча давлатларнинг бош прокурорлари йиғилиш якунларини сарҳисоб қилишди ва келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини акс эттирувчи йиғилиш баённомасини имзолашди.
“Имзоланган баённома ШҲТга аъзо давлатлар бош прокуратуралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишилган чора-тадбирларни, шунингдек, минтақада ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегияларни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.
ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги йиғилишига раислик қилиш Покистонга ўтди.
Бу йил йиғилишга Қирғиз Республикаси бош прокурори раислик қилмоқда. Унда Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Беларусь, Хитой назорат бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТнинг котибият ва минтақавий аксилтеррор тузилмаси раҳбарлари иштирок этди.
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Беларусь қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.