https://sputniknews.uz/20240724/uzbekistan-paris-2024-yoz-olimpiya-44930861.html
Ўзбекистон Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошламоқда
Ўзбекистон Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон расмийлари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, спортчиларга масъулиятли ўйинлар олдидан омад тилашди. 24.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-24T18:05+0500
2024-07-24T18:05+0500
2024-07-24T18:05+0500
спорт
париж олимпиадаси
париж
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/18/44930003_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_ba8509d07630ea24f4b302bafe9631f1.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошламоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.Делегация раҳбарияти спортчилар яшаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.Мутасаддилар тренажёр зали, делегация учун ажратилган хоналар, тиббиёт бўлими ва штаб фаолиятини, спортчилар машғулотини кўздан кечиришди. Ташриф доирасида штаб йиғилиши ҳам ўтказилиб, унда ҳар бир мутахассисга ўз фаолиятини юқори даражада йўлга қўйиш, спортчилар учун барча шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур ўйинда футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади. Учрашувни эса африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 206 та мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади. Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади. Анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
париж
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/18/44930003_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_43a13f0b18eb3586dc1d1b438bf1389f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, париж олимпиадаси, париж, ўзбекистон
спорт, париж олимпиадаси, париж, ўзбекистон
Ўзбекистон Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошламоқда
Ўзбекистон расмийлари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, спортчиларга масъулиятли ўйинлар олдидан омад тилашди.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошламоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси
матбуот хизмати. Делегация раҳбарияти спортчилар яшаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
“Дастлабки учрашув футболчиларимиз билан ўтди. Спорт вазири Адҳам Икрамов жамоа бош мураббийи Тимур Кападзега масъулиятли ўйин олдидан омад тилаб, делегациямиз иштирокини чиройли ғалаба билан бошлаб беришларини тилаб қолди. Ўз навбатида бош мураббийи бунинг учун жамоа қўлдан келган барча ишни қилишга, йигитларимиз майдонда охиригача ўйнашга тайёр эканликларини билдирди”, — дейилади хабарда.
Мутасаддилар тренажёр зали, делегация учун ажратилган хоналар, тиббиёт бўлими ва штаб фаолиятини, спортчилар машғулотини кўздан кечиришди. Ташриф доирасида штаб йиғилиши ҳам ўтказилиб, унда ҳар бир мутахассисга ўз фаолиятини юқори даражада йўлга қўйиш, спортчилар учун барча шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур ўйинда футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади. Учрашувни эса африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 206 та мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади. Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади. Анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларнинг 36 фоизини хотин-қизлар
ташкил этмоқда.