Ноқонуний тренерларга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда
“Бундай тадбирларда диний қарашлар, кўпхотинлик, жинсий камситиш, ахлоқий бузуқлик, ҳуқуқбузарликлар тарғиб қилиниб, тингловчилар онгини манипуляция қилиш ҳолатлари ортмоқда. Амалдаги қонунчиликда маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон ва давра суҳбати каби шаклларда амалга ошириладиган фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган. Бу ўз навбатида қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда”, — дейилади қуйи палата хабарида.
"Кодекс янги 594-модда билан тўлдирилиб, маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланмоқда. Қонун эса, 141-модда билан тўлдирилиб, мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар орқали ушбу соҳадаги фаолиятни амалга ошириш талаблари белгиланмоқда", — дейилади хабарда.