https://sputniknews.uz/20240723/eik-loyiha-moliyalashtirish-ariza-44912343.html
ЕИК ҳамкорлик лойиҳасини молиялаштириш учун биринчи аризани кўриб чиқди
ЕИК ҳамкорлик лойиҳасини молиялаштириш учун биринчи аризани кўриб чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича Иттифоқ мамлакатлари корхоналарининг ҳамкорликда иштирок этишини назарда тутади. 23.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-23T18:40+0500
2024-07-23T18:40+0500
2024-07-23T18:40+0500
иқтисод
еик
еоии
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/17/44907636_0:61:1400:849_1920x0_80_0_0_05172b188332cc1f397c16187dd44c29.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳамкорлик лойиҳасини молиялаштириш бўйича биринчи аризани кўриб чиқди, уни “Газпромбанк” Россиянинг “Титан Полимер” компанияси учун тақдим этди, деб хабар берди ЕИК матбуот хизмати.Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян раислигида Саноат бўйича маслаҳат қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бюджети ҳисобидан саноат кооперациясига молиявий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмида иштирок этиш учун бизнес вакилларининг биринчи мурожаати кўриб чиқилди.Лойиҳа технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича ЕОИИ мамлакатлари корхоналарининг ҳамкорликда иштирок этишини назарда тутади.Бундан ташқари, иштирокчилар ЕОИИ давлатлари ўртасида рангли металлургия соҳасида интеграцион ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Иттифоқ мамлакатлари ушбу соҳа ривожланишининг таҳлилий шарҳини тасдиқлашди.Унда жаҳон бозори ва Иттифоқнинг рангли металлар бозоридаги жорий вазият тўғрисидаги маълумотлар, ўрта муддатли истиқболда уларнинг ривожланиши прогнозлари, қўшма лойиҳалар мисоллари билан ЕОИИда ушбу ва турдош тармоқларда кооператив ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги маълумотлар жой олган. Ҳужжатда рангли металлургияда яшил кун тартибини амалга ошириш бўйича ҳам маълумотлар мавжуд.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/17/44907636_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_f3dbc966f68e599e107aae916e1716ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, еик, еоии
ЕИК ҳамкорлик лойиҳасини молиялаштириш учун биринчи аризани кўриб чиқди
Лойиҳа технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича Иттифоқ мамлакатлари корхоналарининг ҳамкорликда иштирок этишини назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳамкорлик лойиҳасини молиялаштириш бўйича биринчи аризани кўриб чиқди, уни “Газпромбанк” Россиянинг “Титан Полимер” компанияси учун тақдим этди, деб хабар берди ЕИК
матбуот хизмати. Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян раислигида Саноат бўйича маслаҳат қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бюджети ҳисобидан саноат кооперациясига молиявий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмида иштирок этиш учун бизнес вакилларининг биринчи мурожаати кўриб чиқилди.
Лойиҳа технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича ЕОИИ мамлакатлари корхоналарининг ҳамкорликда иштирок этишини назарда тутади.
“Лойиҳа Иттифоқ мамлакатлари ўртасида технологик жиҳозлар, масалан, электр, қозонхона ва ёнғинга қарши ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. Унинг амалга оширилиши натижасида кимё саноатида импорт ўрнини босувчи замонавий комплекс яратилади”, — деди Барсегян.
Бундан ташқари, иштирокчилар ЕОИИ давлатлари ўртасида рангли металлургия соҳасида интеграцион ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Иттифоқ мамлакатлари ушбу соҳа ривожланишининг таҳлилий шарҳини тасдиқлашди.
Унда жаҳон бозори ва Иттифоқнинг рангли металлар бозоридаги жорий вазият тўғрисидаги маълумотлар, ўрта муддатли истиқболда уларнинг ривожланиши прогнозлари, қўшма лойиҳалар мисоллари билан ЕОИИда ушбу ва турдош тармоқларда кооператив ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги маълумотлар жой олган. Ҳужжатда рангли металлургияда яшил кун тартибини амалга ошириш бўйича ҳам маълумотлар мавжуд.