https://sputniknews.uz/20240723/cas-iba-boks-44913931.html
ХОҚ яна бир бор IBAни тан олишдан бош тортди
ХОҚ яна бир бор IBAни тан олишдан бош тортди
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро олимпия қўмитасининг Парижда бўлиб ўтган сессияси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олинган халқаро федерациялар рўйхатига қайтаришдан воз кечди.
2024-07-23T20:03+0500
2024-07-23T20:03+0500
2024-07-23T20:03+0500
спорт
бокс
париж
париж олимпиадаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/04/38542243_0:18:1200:693_1920x0_80_0_0_29da2aa9d4876c7b9a4764e227feb399.jpg
TOШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Парижда бўлиб ўтган сессияси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олинган халқаро федерациялар рўйхатига қайтаришдан бош тортди, дея хабар берди РИА Новости. Аввалроқ Спорт арбитраж суди (САS) ХОҚнинг 2023 йил 22 июндаги ХОҚ сессиясининг ташкилотни тан олишни бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан берган апелляциясини рад этган эди. Ўша йилнинг 7 июнида ХОҚ Ижроия қўмитаси қўмита сессиясига IBAнинг тан олинишини қайтармасликни тавсия қилди, чунки ассоциация бунинг учун 2021 йил декабрида белгиланган зарур шартларни бажармаган.Суд маълумотларига кўра, россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA ХОҚ томонидан белгиланган зарур шартларни бажармаган. Хусусан, молиявий шаффофликни ошириш, ҳакамларнинг ҳалоллиги мониторинги ва назоратини таъминлаш ва ХОҚ томонидан тавсия этилган бошқа чоралар тўлиқ бажарилмаган. Эслатиб ўтамиз, ХОҚ 2019 йилда IBAни (ўша пайтда AIBA) тан олишдан бош тортган эди. Токио Олимпиадасида бокс турнири сақланиб қолди, аммо ўйинлар ХОҚнинг махсус комиссияси ва ҳакамлари томонидан ўтказилган эди. 2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳам бокс яна IBA иштирокисиз ўтказилади.
париж
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/04/38542243_120:0:1187:800_1920x0_80_0_0_5454a8c269830e870364dfffcceb79ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
халқаро олимпия қўмитаси халқаро бокс ассоциациясини (iba)
халқаро олимпия қўмитаси халқаро бокс ассоциациясини (iba)
ХОҚ яна бир бор IBAни тан олишдан бош тортди
2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳам бокс яна IBA иштирокисиз ўтказилади.
TOШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Парижда бўлиб ўтган сессияси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олинган халқаро федерациялар рўйхатига қайтаришдан бош тортди, дея хабар берди
РИА Новости. Аввалроқ Спорт арбитраж суди (САS) ХОҚнинг 2023 йил 22 июндаги ХОҚ сессиясининг ташкилотни тан олишни бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан берган апелляциясини рад этган эди.
Ўша йилнинг 7 июнида ХОҚ Ижроия қўмитаси қўмита сессиясига IBAнинг тан олинишини қайтармасликни тавсия қилди, чунки ассоциация бунинг учун 2021 йил декабрида белгиланган зарур шартларни бажармаган.
Суд маълумотларига кўра, россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA ХОҚ томонидан белгиланган зарур шартларни бажармаган. Хусусан, молиявий шаффофликни ошириш, ҳакамларнинг ҳалоллиги мониторинги ва назоратини таъминлаш ва ХОҚ томонидан тавсия этилган бошқа чоралар тўлиқ бажарилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ХОҚ 2019 йилда IBAни (ўша пайтда AIBA) тан олишдан бош тортган эди. Токио Олимпиадасида бокс турнири сақланиб қолди, аммо ўйинлар ХОҚнинг махсус комиссияси ва ҳакамлари томонидан ўтказилган эди.
2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳам бокс яна IBA иштирокисиз ўтказилади.