Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улуш Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасида (ТСА) экспорт ҳажми 12 992,7 млн долларга ва импорт ҳажми 18 835,5 млн долларга етди. Ҳисобот даврида – 5 842,9 млн доллар қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.
Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкорларидан бирига айланди (Хитой ва Россиядан кейин).
Бунга умумий чегаранинг мавжудлиги, МДҲнинг эркин савдо ҳудудида савдо қилиш ҳамда сўнгги пайтларда ўзаро иқтисодий алоқаларнинг кескин эркинлаштирилиши сабаб бўлиши мумкин.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда, Россияда, Қозоғистонда, Туркияда ва Корея Республикасида қайд этилган.
Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 39,4 % улуш билан 12 544,1 млн долларни, энг қуйи улушни эса Сурхондарё вилояти 0,6% улуш билан 202,2 млн долларни ташкил этди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0