Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажмини 31,8 млрд долларга етказди

Oбуна бўлиш
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Кореяда қайд этилган.
TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон 6 ойда 186 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 186 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 31,8 млрд долларга етказган.
“Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (18,5 %), Россия (18,1 %), Қозоғистон (6 %), Туркия (4,5 %) ва Корея Республикасида (3,4 %) қайд этилган”, — дейилади хабарда.
Экспорт – 13 млрд (5,5 % га ошган)
Импорт – 18,8 млрд (10,6 % га ошган)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, умуман олганда, шу йилнинг биринчи ярми Ўзбекистон иқтисодиёти учун қулай бўлди. Тадбиркорлик ва инвестицион фаоллик жадал динамикага эришиш имконини берди.
Йилнинг биринчи ярмида асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланган мамлакатлар иқтисодиётида ижобий динамика кузатилди. Қозоғистонда ЯИМ 3,3%га, Қирғизистонда 8,1%га ўсди. Хитой иқтимодиёти кўриб чиқилаётган даврда 5%га ўсди. Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россияда ЯИМ 5%га ўсди.
Янгиликлар лентаси
0