Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон ва Грузиянинг энг муваффақиятли иқтисодий лойиҳалари қайсилар – эксперт жавоби

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жорилла Абдуллаев: ҳукуматлар ўртасида махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у барча муаммолар, мавжуд бўлиши мумкин бўлган тўсиқларни ҳал қилади.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Грузиянинг геосиёсий диверсификацияси: Марказий Осиёнинг роли” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда “Norma” компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаев Тбилиси-Бишкек-Тошкент видеокўпригида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги қўшма иқтисодий лойиҳалар ҳақида гапирди.
Экспертнинг фикрича, иқтисодиёт ривожланаётган бўлса, қўшни мамлакатлар доим дўстона муносабатда бўлади.
“Биринчидан, агар 2022 йил учун статистик маълумотларни оладиган бўлсак, Грузия билан товар айирбошлашимиз 170 миллион долларни ташкил этди. Уларнинг 120 миллиони Грузия экспорти, 50 миллиони эса импорти. 2023 йилда ҳам шунга ўхшаш рақамлар. Сўнгги икки йилда 2017 ва 2016 йилларга нисбатан товар айирбошлаш икки баравар кўпайди. Ҳукуматларимиз 2030 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга етказиш мақсадига эришди”, — дея қайд этди у.
Унинг қўшимча қилишича, ҳукуматлар ўртасида махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у барча муаммолар, мавжуд бўлиши мумкин бўлган тўсиқларни ҳал қилади.
Янгиликлар лентаси
0