https://sputniknews.uz/20240721/eik-temir-yol-transporti-sohasida-standartlar-44887652.html
ЕИК: темир йўл транспорти соҳасида стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритилди
ЕИК: темир йўл транспорти соҳасида стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритилди
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК: темир йўл транспорти соҳасида стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритилди
2024-07-21T17:30+0500
2024-07-21T17:30+0500
2024-07-21T17:30+0500
еоии
еик
темир йўл
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/07/14922565_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_f24df7b4c4e927145ef9b0120d842802.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати темир йўл транспорти соҳасида техник регламентларни жорий этиш бўйича стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритди. Рўйхатлар тўққизта стандарт билан тўлдирилади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Ўзгартиришлар ушбу стандартларнинг саноат учун алоҳида аҳамияти ва темир йўл машинасозлик маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-қоидаларининг долзарблиги сабабли 30 календар кундан кейин кучга киради.Бундан ташқари, стандартларнинг янги таҳрирлари бўйича мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишни таъминлаш мақсадида 180 календар кундан кейин кучга кирувчи стандартлар рўйхатларининг янги таҳрирлари тасдиқланди.Тегишли рўйхатларга киритилган стандартларни қабул қилиш, қўллаш, янгилаш ва бекор қилиш мониторинги натижалари бўйича стандартлар рўйхатларининг янги таҳрирлари тайёрланди.Стандартлар рўйхатига ўзгартиришлар Россия Транспорт вазирлиги томонидан ЕОИИ давлатларининг давлат органлари билан биргаликда экспертлар ва бизнес ҳамжамиятлари вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган.
https://sputniknews.uz/20240720/eoii-fond-birjalari-savdo-hajmini-oshirdi-44884164.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/07/14922565_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_eabb0064292aa4d73d40ca7418a0c1c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик: темир йўл транспорти соҳасида стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритилди
еик: темир йўл транспорти соҳасида стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритилди
ЕИК: темир йўл транспорти соҳасида стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритилди
Ўзгартиришларнинг мақсади стандартларнинг жорий версияларини қўллаш учун шарт-шароитлар яратиш, деди ЕИКнинг техник тартибга солиш бўйича вазири Валентин Татарицкий.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати темир йўл транспорти соҳасида техник регламентларни жорий этиш бўйича стандартлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритди. Рўйхатлар тўққизта стандарт билан тўлдирилади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Ўзгартиришлар ушбу стандартларнинг саноат учун алоҳида аҳамияти ва темир йўл машинасозлик маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-қоидаларининг долзарблиги сабабли 30 календар кундан кейин кучга киради.
Бундан ташқари, стандартларнинг янги таҳрирлари бўйича мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишни таъминлаш мақсадида 180 календар кундан кейин кучга кирувчи стандартлар рўйхатларининг янги таҳрирлари тасдиқланди.
Тегишли рўйхатларга киритилган стандартларни қабул қилиш, қўллаш, янгилаш ва бекор қилиш мониторинги натижалари бўйича стандартлар рўйхатларининг янги таҳрирлари тайёрланди.
“Ўзгартиришларнинг мақсади стандартларнинг жорий версияларини қўллаш учун шарт-шароитлар яратиш ва улар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши билан миллий стандартлардан давлатлараро стандартларга тизимли равишда ўтишдир”, - деди ЕИКнинг техник тартибга солиш бўйича вазири Валентин Татарицкий.
Стандартлар рўйхатига ўзгартиришлар Россия Транспорт вазирлиги томонидан ЕОИИ давлатларининг давлат органлари билан биргаликда экспертлар ва бизнес ҳамжамиятлари вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган.