Бакалавр ва магистратура қабули учун давлат гранти ўринлари ажратилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2024
Oбуна бўлиш
2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентининг 2024 йил 19 июлдаги фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Унга кўра:
бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;
магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.
Шунингдек, Давлат комиссияси томонидан 2024/2025 ўқув йили учун:
бакалавриат таълим йўналишига қабул бўйича:
умумий қабул параметрларини;
қўшимча қабул параметрларини;
ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш балини;
мақсадли қабул квоталарини ва ушбу квоталарнинг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини;
умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улушини;
ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича умумий қабул параметрларини тасдиқланиши белгиланди.
В Узбекистане начались вступительные тесты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2024
Ўзбекистонда тест синовлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0