https://sputniknews.uz/20240720/trampga-uyushtirilgan-suiqasd-boyicha-kutilmagan-tafsilotlar-44883066.html
Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
2024-07-20T15:59+0500
2024-07-20T15:59+0500
2024-07-20T15:59+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
дональд трамп
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0e/44797901_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_af2c7776f6f423a84c2ccb19820ef0a7.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга сайловолди ташвиқоти вақтида суиқасд уюштирмоқчи бўлган Мэтью Крукс тадбирдан бир неча соат олдин ўша жой устида дрон учирган, деб ёзади “Wall Street Journal”.Бундан ташқари, мақолада қайд этилишича, жиноятчи бир неча марта дрон ишга туширган. Нашр, шунингдек, Трампнинг митинги жойи ва вақти маълум бўлгач, Крукс кўргазма мажмуасимайдонини ўрганишни бошлаганини ёзади. У тадбир учун рўйхатдан ўтган ва майдонни кўздан кечириш учун келган. Ҳужумчининг машинасидан дрондан ташқари портловчи моддалар, ўқ ўтказмайдиган жилет ва юзга яқин ўқ-дорилар топилган. Нашрнинг таъкидлашича, Крукс қирғин қилишни режалаштирган бўлиши мумкин.13 июль куни Трампга сайловолди ташвиқоти чоғидасуиқасд уюштирилди. Сиёсатчи қулоғидан яраланди ва у тадбирдан олиб кетилди. Унинг сўзларига кўра, у жуда кўп қон йўқотган. Аммо собиқ президент шифохонадан тез чиқди.Ҳужумчи, пенсильваниялик 20 ёшли Томас Мэтью Крукс саҳнадан юз метрча узоқликдаги саноат биноси томида - тадбир ўтказилган ҳудуддан ташқарида яширинган. У саҳнага қараб бир неча марта ўқ узишга муваффақ бўлди.Ҳужум чоғида сайловолди митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, яна икки киши оғир яраланди.Оқ уй раҳбари Жо Байден ушбу воқеани изоҳлар экан, суиқасд бўйича тергов тез суръатларда ўтказилишига ваъда берди. Шу билан бирга, у барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар отишманинг мақсади ҳақидаги тахминларга берилмасликка чақирди. Президент, шунингдек, Трампнинг сайловолди митингидаги хавфсизлик чораларини ҳар томонлама ва мустақил кўриб чиқишни буюрди.
https://sputniknews.uz/20240715/suiqasd-tramp-44810833.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0e/44797901_78:0:1215:853_1920x0_80_0_0_b044304309e284b5cd2aee76009f5604.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
Нашрнинг таъкидлашича, Крукс қирғин қилишни режалаштирган бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга сайловолди ташвиқоти вақтида суиқасд уюштирмоқчи бўлган Мэтью Крукс тадбирдан бир неча соат олдин ўша жой устида дрон учирган,
деб ёзади “Wall Street Journal”.
"Томас Мэтью Крукс 13 июль куни эрталаб, Трампнинг омадсиз митинги олдидан Butler Farm Show кўргазма мажмуаси ҳудудини ўрганиш учун дастурлаштирилган траектория бўйлаб дрон учирган, деди расмийлар", - деб ёзмоқда нашр.
Бундан ташқари, мақолада қайд этилишича, жиноятчи бир неча марта дрон ишга туширган. Нашр, шунингдек, Трампнинг митинги жойи ва вақти маълум бўлгач, Крукс кўргазма мажмуасимайдонини ўрганишни бошлаганини ёзади. У тадбир учун рўйхатдан ўтган ва майдонни кўздан кечириш учун келган. Ҳужумчининг машинасидан дрондан ташқари портловчи моддалар, ўқ ўтказмайдиган жилет ва юзга яқин ўқ-дорилар топилган. Нашрнинг таъкидлашича, Крукс қирғин қилишни режалаштирган бўлиши мумкин.
13 июль куни Трампга сайловолди ташвиқоти чоғидасуиқасд уюштирилди. Сиёсатчи қулоғидан яраланди ва у тадбирдан олиб кетилди. Унинг сўзларига кўра, у жуда кўп қон йўқотган. Аммо собиқ президент шифохонадан тез чиқди.
Ҳужумчи, пенсильваниялик 20 ёшли Томас Мэтью Крукс саҳнадан юз метрча узоқликдаги саноат биноси томида - тадбир ўтказилган ҳудуддан ташқарида яширинган. У саҳнага қараб бир неча марта ўқ узишга муваффақ бўлди.
Ҳужум чоғида сайловолди митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, яна икки киши оғир яраланди.
Оқ уй раҳбари Жо Байден ушбу воқеани изоҳлар экан, суиқасд бўйича тергов тез суръатларда ўтказилишига ваъда берди. Шу билан бирга, у барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар отишманинг мақсади ҳақидаги тахминларга берилмасликка чақирди. Президент, шунингдек, Трампнинг сайловолди митингидаги хавфсизлик чораларини ҳар томонлама ва мустақил кўриб чиқишни буюрди.