Олти ойда 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган — Бош прокуратура

© Генеральная прокуратура Республики УзбекистанСостоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора
Состоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2024
Oбуна бўлиш
Мажлисда 2024 йилнинг 1-ярмидаги натижалар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Кеча, 19 июль куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида 2024 йилнинг 1-ярмидаги натижалар кўриб чиқилди.
© Генеральная прокуратура Республики УзбекистанСостоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора
Состоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2024
Состоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора
Таъкидланишича, 2024 йилнинг 6 ойида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 102 мингга яқин назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 1,8 трлн сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.
Қарийб 8 минг нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 15 минг нафардан ортиғига муаммоларини бартараф этишда кўмаклашилган.
Бюджет тушумлари прогнози ижроси юзасидан кундалик назорат ўрнатилиб, 84,2 трлн сўмлик режа 85,7 трлн сўмга ёки 102 фоизга бажарилиши ҳамда бюджетга қўшимча 9,6 трлн сўмлик тушумлар туширилиши таъминланган.
© Генеральная прокуратура Республики УзбекистанСостоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора
Состоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2024
Состоялось расширенное заседание коллегии под председательством генерального прокурора
Йиғилишда прокурорлар томонидан долзарб йўналишларда, жумладан ёқилғи-энергетика, қурилиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик каби соҳаларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар алоҳида ўрин эгаллади. Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган қарийб 50 мингта рейд тадбирлари давомида 48 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилиб, 217 млрд сўм зарар ундирилган.
Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада ўтказилган назорат тадбирларида ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланган 1 442 гектар ер майдонлари захирасига қайтарилиши таъминланган, шунингдек, 1 752 гектар ер майдонларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 961 та жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0