https://sputniknews.uz/20240719/mirziyoev-va-japarov-xivaga-tashrif-buyurishdi--foto-44872532.html
Мирзиёев ва Жапаров Хивага ташриф буюришди — фото
Мирзиёев ва Жапаров Хивага ташриф буюришди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Хиванинг бой маданияти қирғизистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 19.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-19T17:13+0500
2024-07-19T17:13+0500
2024-07-19T17:29+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
хива
музей
ташриф
садир жапаров
садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/13/44872866_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_a4ef3090e232d5b0c081c880ecf3b09d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат биринчи хонимлари билан Хивага ташриф буюришди. Шундан сўнг олий мартабали меҳмонлар Нуриллабой саройига ташриф буюрилди. Бу сарой-боғ мажмуаси XX аср бошларида қурилган бўлиб, унинг таркибида мадраса, 100 тадан ортиқ хоналар ва галереялар мавжуд. Сарой хоналарини безашда хивалик моҳир усталар билан бирга чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этганлар. Саройда шарқона қиёфа ва Европанинг модерн услубини уйғунлашган.Хива “Очиқ осмон остидаги музей”, Марказий Осиёда яхлит ёдгорлик кўринишида сақланиб қолган ягона шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 120 тадан ортиқ меъморий обидалар жойлашган. У 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда 2500 йиллиги нишонланган. Хива 2020 йилда Туркий дунёнинг маданий пойтахти, 2024 йилда — Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинган.
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/13/44872866_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_5bbbec07377e0c2708dbb9ba60abf86b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, хива, музей, ташриф, садир жапаров, садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
сиёсат, шавкат мирзиёев, хива, музей, ташриф, садир жапаров, садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
Мирзиёев ва Жапаров Хивага ташриф буюришди — фото
17:13 19.07.2024 (янгиланди: 17:29 19.07.2024) Хиванинг бой маданияти қирғизистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат биринчи хонимлари билан Хивага ташриф буюришди.
Меҳмонлар "Ота дарвоза"дан бошлаб, "Кўҳна арк" мажмуаси, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, "Тошҳовли" мажмуаси ва бошқа обидалар билан танишишди. Ичан-қалъада меҳмонлар шарафига ўзбек халқ қўшиқлари ва театрлаштирилган томоша ташкил этилди.
Шундан сўнг олий мартабали меҳмонлар Нуриллабой саройига ташриф буюрилди. Бу сарой-боғ мажмуаси XX аср бошларида қурилган бўлиб, унинг таркибида мадраса, 100 тадан ортиқ хоналар ва галереялар мавжуд.
Сарой хоналарини безашда хивалик моҳир усталар билан бирга чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этганлар. Саройда шарқона қиёфа ва Европанинг модерн услубини уйғунлашган.
Хива “Очиқ осмон остидаги музей”, Марказий Осиёда яхлит ёдгорлик кўринишида сақланиб қолган ягона шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 120 тадан ортиқ меъморий обидалар жойлашган. У 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда 2500 йиллиги нишонланган. Хива 2020 йилда Туркий дунёнинг маданий пойтахти, 2024 йилда — Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинган.