https://sputniknews.uz/20240719/bayden-saylov-44866803.html
Байден якшанба куни сайловдан чиқишини эълон қилади – ОАВ
Байден якшанба куни сайловдан чиқишини эълон қилади – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Байден Доналд Трамп билан дебатда муваффақиятсизликка учраганидан сўнг демократлар орасида бошқа номзод кўрсатишга чақириқлар кучаймоқда. Харрис асосий даъвогар деб ҳисобланади.Амалдаги президентнинг ўзи ҳам охиригача бориш ниятида эканини айтди, унинг фикрича ундан яхшироқ номзод йўқ. Шу билан бирга, у Харрис иккинчи муддатини тўлиқ бажаришга қодир бўлмаса, давлат раҳбари лавозимини эгаллашга мутлақо тайёр эканлигини таъкидлайди.
2024-07-19T13:21+0500
2024-07-19T13:21+0500
2024-07-19T13:22+0500
ақш
жо байден
сайлов натижалари
сайловлар
ақшда президент сайловлари
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43653041_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_3a59a57034f61217ca158f6a7521b9f7.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Оқ уй раҳбари Жо Байден ҳафта охирида, эҳтимол, якшанба куни сайловдан чиқишини режалаштирмоқда, деб хабар қилди "Newsmax" телеканали шарҳловчиси Марк Хелперин Демократик партиядаги манбаларга таяниб.Демократик партиянинг миллий қурултойи 19-22 август кунлари Чикагода бўлиб ўтади.Байден Доналд Трамп билан дебатда муваффақиятсизликка учраганидан сўнг демократлар орасида бошқа номзод кўрсатишга чақириқлар кучаймоқда. Харрис асосий даъвогар деб ҳисобланади.Амалдаги президентнинг ўзи ҳам охиригача бориш ниятида эканини айтди, унинг фикрича ундан яхшироқ номзод йўқ. Шу билан бирга, у Харрис иккинчи муддатини тўлиқ бажаришга қодир бўлмаса, давлат раҳбари лавозимини эгаллашга мутлақо тайёр эканлигини таъкидлайди.Агар Байден номзоди расман тасдиқланмагунча пойгадан воз кечса, янги номзодни танлаш тартиби деярли ўзбошимчалик билан бўлади – ҳали тасдиқланмаган номзодга ворисни тайинлаш механизми шунчаки йўқ. Бундай ҳолда Демократларнинг Чикагодаги қурултойида делегатларнинг тўрт мингга яқин овозининг кўпчилигини олган киши номзодликни қўлга киритади. Агар биринчи турда ғолиб аниқланмаса, овоз беришга 700 суперделегат қўшилади – булар энг шарафли ва машҳур демократлар, собиқ президентлар ва конгрессменлардир. Уларнинг овозлари ҳал қилувчи бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43653041_98:0:2829:2048_1920x0_80_0_0_691dae1d15a90b444bc59b1ceacb5677.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жо байден дональд трамп америка президенти сайлови 2024 йил ақш президентлик сайлови
жо байден дональд трамп америка президенти сайлови 2024 йил ақш президентлик сайлови
Байден якшанба куни сайловдан чиқишини эълон қилади – ОАВ
13:21 19.07.2024 (янгиланди: 13:22 19.07.2024) Байден президентлик пойгасини тарк этади, лекин Харрисни ёки бошқа бирор номзодни қўллаб-қувватламайди.
ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Оқ уй раҳбари Жо Байден ҳафта охирида, эҳтимол, якшанба куни сайловдан чиқишини режалаштирмоқда, деб хабар қилди "Newsmax" телеканали шарҳловчиси Марк Хелперин Демократик партиядаги манбаларга таяниб.
"Унинг чиқиш нутқи аллақачон тайёрлаб қўйилган. У президент бўлиб ишлашда давом этади. Мен тушунганимдек, у ўз вориси сифатида вице-президент Камала Харрисни ҳам кўрсатмайди. Улар янги номзод очиқ танлов жараёнда танланишига умид қилишмоқда. Бу танловда вице-президент Камала Харрис ҳам иштирок этиши мумкин", - деди деди шарҳловчи.
Демократик партиянинг миллий қурултойи 19-22 август кунлари Чикагода бўлиб ўтади.
Байден Доналд Трамп билан дебатда муваффақиятсизликка учраганидан сўнг демократлар орасида бошқа номзод кўрсатишга чақириқлар кучаймоқда. Харрис асосий даъвогар деб ҳисобланади.
Амалдаги президентнинг ўзи ҳам охиригача бориш ниятида эканини айтди, унинг фикрича ундан яхшироқ номзод йўқ. Шу билан бирга, у Харрис иккинчи муддатини тўлиқ бажаришга қодир бўлмаса, давлат раҳбари лавозимини эгаллашга мутлақо тайёр эканлигини таъкидлайди.
Агар Байден номзоди расман тасдиқланмагунча пойгадан воз кечса, янги номзодни танлаш тартиби деярли ўзбошимчалик билан бўлади – ҳали тасдиқланмаган номзодга ворисни тайинлаш механизми шунчаки йўқ. Бундай ҳолда Демократларнинг Чикагодаги қурултойида делегатларнинг тўрт мингга яқин овозининг кўпчилигини олган киши номзодликни қўлга киритади. Агар биринчи турда ғолиб аниқланмаса, овоз беришга 700 суперделегат қўшилади – булар энг шарафли ва машҳур демократлар, собиқ президентлар ва конгрессменлардир. Уларнинг овозлари ҳал қилувчи бўлади.