Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қўшма баёнот имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров подписали Совместное заявление
Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров подписали Совместное заявление   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2024
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди.
TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров подписали Совместное заявление   - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров подписали Совместное заявление   - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров подписали Совместное заявление   - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров подписали Совместное заявление   - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;
Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;
Қурилиш фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
2024-2026 йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси";
2024-2026 йилларда Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Қирғиз Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар миллий институти ўртасидаги меморандум ва бошқалар.
В резиденции Куксарой состоялась торжественная церемония встречи Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2024
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Кўксаройда муҳокама қилган мавзулар
Янгиликлар лентаси
0