Ўзбекистонда “Қирғиз маданияти кунлари” бошланди

© Sputnik / Владимир ПироговЮрта
Юрта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2024
Oбуна бўлиш
Садир Жапаровнинг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон - Қирғизистон бизнес форуми ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 18-22 июлда “Қирғиз маданияти кунлари” бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир доирасида республиканинг турли манзилларида бир қатор маданий кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.
18 июль
“Ўзбекистон” форумлар саройида ўзбек-қирғиз санъат усталари иштирокида қўшма концерт
19 июль
Алишер Навоий номидаги кино саройида “Қирғиз кино кунлари” очилиши,
“Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қирғиз овули” номли кўргазма ва концерт дастури
20 июль
Ўзбекистон давлат консерваториясида Қирғиз Республикаси халқ артисти, композитор M.Бегалиевнинг концерти,
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Сомончининг йўли” номли спектакль намойиши
“Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қирғиз овули” номли кўргазма ва концерт дастури
22 июль
Бухоро вилояти Ёшлар марказида “Қирғиз маданияти кунлари” доирасида концерт.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистонга Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг давлат ташрифи бошланди. Ташриф арафасида Ўзбекистон - Қирғизистон бизнес форуми ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0