Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Видеокўприк: Грузиянинг геосиёсий диверсификациясида Марказий Осиёнинг ўрни — видео

Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида "Грузиянинг геосиёсий диверсификациясида Марказий Осиёнинг ўрни" мавзусида Тбилиси, Тошкент ва Бишкек экспертлари иштирокида видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтди.
Дунё тартиби ўзгараётган шароитда халқаро муносабатларнинг минтақавийлашув тенденцияси ривожланмоқда. Сиёсий таъсирнинг ўзгариши ва янги глобал куч марказларининг ўсиши туфайли, кичик давлатлар ўз манфаатлари йўлида ўзларининг геосиёсий стратегияларини бирлаштириши имкони пайдо бўлмоқда.
Грузия ва Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон) ўзаро алоқаларини кучайтирмоқда. Грузия ўз ҳудуди орқали товарлар олиб ўтишдан тушадиган инвестициялар ва солиқ тўловларидан манфаатдор, Марказий Осиё республикалари эса Шарқ-Ғарб транзит йўлидан юк ташишдан манфаатдор.
Хитой, Россия ва Ҳиндистон каби глобал куч марказлари учун Грузия ва Марказий Осиё давлатларининг геосиёсий аҳамияти қандай? Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё маконларининг интеграциялашувининг моҳияти нимада? Кўп қутбли дунёда бу муносабатлар қандай ривожланиш сценарийларига эга?
Видеокўприк иштирокчилари журналистларнинг ушбу ва бошқа долзарб саволларига жавоб берди.
Иштирокчилар:
Тбилисидан – сиёсатшунос, "SIKHA Foundation" асосчиси Арчил Сихарулидзе.
Тошкентдан – "Norma" компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаев.
Бишкекдан – сиёсатшунос, сиёсий фанлар номзоди Алина Молдокеева.
Янгиликлар лентаси
0