https://sputniknews.uz/20240717/sadir-japarov-ozbekistonga-keladi-44834074.html
Садир Жапаров Ўзбекистонга келади
Садир Жапаров Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
2024-07-17T13:10+0500
2024-07-17T13:10+0500
2024-07-17T14:04+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
садир жапаров
шавкат мирзиёев
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/11/44833776_0:0:696:392_1920x0_80_0_0_82b517c289322a6c07bb3895994f9d9b.jpg
TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, бизнес ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.Бир қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.Айни кунларда Ўзбекистонда бизнес форуми, ректорлар форуми, Қирғизистон маданияти кунлари ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.
https://sputniknews.uz/20240622/ozbekiston-va-qirgiziston-parlamentlararo-hamkorlikni-rivojlantirishga-kelishib-oldi-44470999.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/11/44833776_44:0:681:478_1920x0_80_0_0_acb4a14c644e6799c52cdb6c4ea473c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон президенти садир жапаров давлат ташрифи ўзбекистон
қирғизистон президенти садир жапаров давлат ташрифи ўзбекистон
Садир Жапаров Ўзбекистонга келади
13:10 17.07.2024 (янгиланди: 14:04 17.07.2024) Жапаров Шавкат Мирзиёев билан барча соҳалардаги ҳамкорлик ва қирғиз-ўзбек муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.
TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, бизнес ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Бир қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Айни кунларда Ўзбекистонда бизнес форуми, ректорлар форуми, Қирғизистон маданияти кунлари ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.