Орбан ЕИ раҳбарларига Украинада тинчлик ўрнатиш режасини топширди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Китай для участия в мероприятиях третьего Международного форума "Один пояс, один путь".
Визит президента РФ В. Путина в Китай для участия в мероприятиях третьего Международного форума Один пояс, один путь. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2024
Oбуна бўлиш
Будапешт ўзининг ЕИга раислиги даврини Украинада тинчлик музокаралари учун шарт-шароит яратиш учун сарфлайди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича тинчлик режаси барча Европа Иттифоқи етакчилари столи устида турибди, деди бош вазирининг сиёсий маслаҳатчиси Балаж Орбан.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия бу жараёда катта роль ўйнамайди, лекин Орбан икки ҳафта ичида можарода бевосита иштирок этаётган ва унга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча давлатлар етакчилари билан учрашишга муваффақ бўлди.

Сиёсий маслаҳатчи айтишига кўра, Будапешт ўз раислиги даврини "тинчлик музокаралари учун шарт-шароит яратиш" учун сарфлайди ва "сиёсий ташаббусларни" ЕИ Кенгашида кўриб чиқади.

"Венгрия бош вазири ЕИ раҳбарларига ўз ташрифлари ҳақида батафсил маълумот берди. Чунки айни дамда бизнинг давлат бевосита урушаётган томонлар ва можаронинг муҳим иштирокчилари қандай фикрда эканлиги, уларнинг манфаатлари ўртасида қандай манёвр қилиш мумкинлиги ҳақида энг янги ва аниқ маълумотларга эга бўлган ягона давлатдир", - деди Балаж.

Унинг сўзларига кўра, агар Европа тинчликка жиддий қараса, у "ҳеч бўлмаганда амалга ошириш учун минимал имконият"га эга бўлган режани яратиши мумкин, деб таъкидлади Орбан.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия бош вазири Виктор Орбан 2 июль куни Киевга, 5 июль куни Москвага, 8 июл куни Пекинга ташриф буюриб, у ерда давлат раҳбарлари билан учрашган эди. Шундан сўнг Орбан АҚШга ташриф буюриб, у ерда Дональд Трамп билан учрашган эди.
Хитойга ташрифидан сўнг Орбан Украина атрофидаги инқирозни можаро томонлари ҳал қилиши кераклигини, бироқ унинг тугашига АҚШ, Хитой ва ЕИ ҳал қилувчи таъсир кўрсатишини айтган эди.
Европа Иттифоқи Орбаннинг Москвага ташрифини салбий қарши олди. Жозеп Боррел Орбаннинг Россияга ташриф буюриш учун Европа мандатига эга эмаслигини айтди. Шунингдек, ОАВлар ЕИ бош вазирлари Виктор Орбан раислик даврида унинг ташаббусларини бойкот қилиш, Украинада тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламасликка келишиб олгани ҳақида ёзди.

Россияда эса аксинча, Орбаннинг тинчлик миссияси ижобий қарши олинди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Орбан мулоқот учун сиёсий иродасини намоён этди ва Москва буни жуда ижобий ва фойдали деб ҳисоблайди.
Янгиликлар лентаси
0