Стоматология хизматларининг 91 фоизи хусусий клиникаларда кўрсатилмоқда — ССВ

© Foto : FreepikЖенщина с зубной болью у стоматолога.
Женщина с зубной болью у стоматолога. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2024
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш тизимида нодавлат тиббиётнинг улуши 30 фоизга етди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда стоматология хизматларининг 91 фоизи хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сўнгги 8 йилда мамлакатда хусусий шифохоналар 2,7 баробарга кўпайиб, улар сони 3 200 тадан 8 800 тага етди. Уларнинг сони ҳар йили ўртача 500-600 тага ортмоқда.
Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларининг барчасида амбулатор, 1532 тасида стационар хизматлари ташкил этилиб, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари 726 тадан 2 251 тага ошди.
Қолаверса, айни пайтда барча тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ўрин-жойларнинг 35 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда. Яъни сўнгги йилларда нодавлат тиббиёт клиникаларида стационар шифо ўринлари сони сезиларли даражада ортиб, 2024 йилда 42 744 тани ташкил этмоқда.

“Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар туфайли бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида нодавлат тиббиётнинг улуши 30 фоизга етди”, — дейилади хабарда.

Лаборатория хизматларининг 40 фоизи, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОРнинг 70 фоизи ва стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0