Ўзбекистонга сайёҳлар энг кўп қаердан келмоқда?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга 6 ойда 3,5 млн нафар турист келган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 415,6 минг нафарга ёки 13,3 % га ошган.
Энг кўп қўшни давлатлардан келишган: Қирғизистон (1,057 млн), Тожикистон (1,046 млн) ва Қозоғистон (668,4 минг киши). Россиядан ҳам келаётган сайёҳлар сони ошган - 364,5 минг киши.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0