Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2024
Oбуна бўлиш
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга давом этади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 15 июлдан хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди.
Талабалар ўқишини қуйидаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди:
хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган);
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.uzbmb.uz сайтининг "Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)" бўлими орқали амалга оширилади.
Бунда, талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалараро ўқишни кўчириш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz орқали қабул қилинади.
Эслатамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошлангани хабар қилинган эди.
“МИСиС” МТТУ Олмалиқ филиалида иккита янги йўналиш очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2024
Янги йўналишлар: “МИСиС” МТТУ Олмалиқ филиали талабаларни қабул қилишда давом этмоқда
Янгиликлар лентаси
0