“Korzinka”га нисбатан иш қўзғатилди
12:18 15.07.2024 (янгиланди: 12:48 15.07.2024)
© Sputnik / Актан ТемиркановВывеска сети супермаркетов "Корзинка"
© Sputnik / Актан Темирканов
Oбуна бўлиш
Супермарткетлар тармоғи истеъмолчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи рекламадан фойдалангани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. “Korzinka” супермаркетлар тармоғига нисбатан “Реклама тўғрисидаги” ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги” қонунларни бузиш муносабати билан тегишли тартибда иш қўзғатилди деб хабар қилмоқда Рақобат қўмитаси.
Хусусан, "энг арзон нарх" деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган худди шу турдаги маҳсулотлар нархларидан фарқ қилмаслиги кузатилди.
Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейилиши мумкин.
Юқоридаги асосларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, супермаркетлар тармоғи томонидан “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх - Korzinkaда”, "...Энг унумлисига келинг!" деган фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилмоқда.
Эслатиб ўтмиз, Ўзбекистон Республикасининг 776-сонли "Реклама тўғрисидаги" янги қонуни 2022 йилнинг 7 июнь куни қабул қилинган эди. Ушбу қонуннинг 16-моддасида айтилишига кўра, қиёсий реклама қонуний бўлиши учун, бундай реклама тарқатувчи қиёслашнинг фактик далилларини тақдим эта олиши керак ва бундай реклама фойдаланувчини чалғитиб қўймаслиги керак. Шунингдек, қиёсий реклама рақобатчининг обрўсига ва фаолиятига путур етказмаслиги керак.