https://sputniknews.uz/20240714/yoz-olimpiya-oyin-uzbekistan-hakam-44805768.html
Ёзги Олимпия ўйинлари: Ўзбекистондан кимлар ҳакамлик қилади?
Ёзги Олимпия ўйинлари: Ўзбекистондан кимлар ҳакамлик қилади?
Sputnik Ўзбекистон
Олимпия ўйинларида ишловчи ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда. 14.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-14T18:07+0500
2024-07-14T18:07+0500
2024-07-15T10:31+0500
спорт
париж
париж олимпиадаси
ўзбекистон
бокс
гимнастикачи
қиличбозлик
дзюдо
кураш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0a/41481148_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_2e947270278c2c304cf3f3f156a6416c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик ҳакамлар сафи ҳам кенгаймоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Олимпия ўйинларида ишловчи ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда.ГимнастикаҚайд этилишича, Халқаро гимнастика федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакам номини эълон қилди. Унга кўра, Оксана Киося бўлажак Олимпиадада спортчиларнинг чиқишини баҳолайди. Қитъа ва жаҳон чемпионатларида фаолият олиб бориб келаётган ҳакам учун бу биринчи Олимпиада бўлади. Киося аёллар ўртасидаги беллашувларда ишлаши кутилмоқда.Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Равшанбек Мирзаев Париж-2024 беллашувларида дунёнинг энг кучли атлетлари иштирокидаги баҳсларни баҳолаб боради.Оғир атлетикаБўлажак Олимпиадада оғир атлетика баҳсларида халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди. Бу Абдуллаева учун учинчи Олимпиада бўлади. Тажрибали ҳакам бунгача Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борган.Бокс Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ҳам ўзбекистонлик рефери фаолият олиб боради. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бўлажак беллашувларда Халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Полвонов ишлайди. Бу Полвонов учун фаолиятидаги биринчи Олимпия ўйинлари бўлади. Бунгача у Осиё ва жаҳон чемпионатлари, бир қатор нуфузли турнирлар, хусусан, Париж-2024 туркумидаги қитъавий ва жаҳон лицензион турнирларида фаолият кўрсатган.КурашБирлашган кураш дунёси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор. Бу Ҳидоятов учун биринчи Олимпиада бўлади. Ҳакам бунгача Нанкин-2014 ва Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинларида самарали фаолият олиб борган. Мутахассис 2022 йил Ўзбекистонда энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилган эди.ДзюдоХалқаро дзюдо федерацияси ҳам Олимпиадада иштирок этадиган реферилар рўйхатини эълон қилди. Унда халқаро тоифадаги ҳакам Вячеслав Перетейко ҳам бор. Перетейко бундан аввал Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ишлаган эди.ҚиличбозликХалқаро қиличбозлик федерацияси рўйхатида халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор. Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради. 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бораётган Турдиқулова кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди.
париж
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0a/41481148_0:0:1268:950_1920x0_80_0_0_37525392fcfc44e266470e1acc664faa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, париж, париж олимпиадаси, ўзбекистон, бокс, гимнастикачи, қиличбозлик, дзюдо, кураш
спорт, париж, париж олимпиадаси, ўзбекистон, бокс, гимнастикачи, қиличбозлик, дзюдо, кураш
Ёзги Олимпия ўйинлари: Ўзбекистондан кимлар ҳакамлик қилади?
18:07 14.07.2024 (янгиланди: 10:31 15.07.2024) Олимпия ўйинларида ишловчи ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик ҳакамлар сафи ҳам кенгаймоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Олимпия ўйинларида ишловчи ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда.
Қайд этилишича, Халқаро гимнастика федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакам номини эълон қилди. Унга кўра, Оксана Киося бўлажак Олимпиадада спортчиларнинг чиқишини баҳолайди. Қитъа ва жаҳон чемпионатларида фаолият олиб бориб келаётган ҳакам учун бу биринчи Олимпиада бўлади. Киося аёллар ўртасидаги беллашувларда ишлаши кутилмоқда.
Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Равшанбек Мирзаев Париж-2024 беллашувларида дунёнинг энг кучли атлетлари иштирокидаги баҳсларни баҳолаб боради.
Бўлажак Олимпиадада оғир атлетика баҳсларида халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди. Бу Абдуллаева учун учинчи Олимпиада бўлади. Тажрибали ҳакам бунгача Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борган.
Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ҳам ўзбекистонлик рефери фаолият олиб боради. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бўлажак беллашувларда Халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Полвонов ишлайди. Бу Полвонов учун фаолиятидаги биринчи Олимпия ўйинлари бўлади. Бунгача у Осиё ва жаҳон чемпионатлари, бир қатор нуфузли турнирлар, хусусан, Париж-2024 туркумидаги қитъавий ва жаҳон лицензион турнирларида фаолият кўрсатган.
Бирлашган кураш дунёси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор. Бу Ҳидоятов учун биринчи Олимпиада бўлади. Ҳакам бунгача Нанкин-2014 ва Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинларида самарали фаолият олиб борган. Мутахассис 2022 йил Ўзбекистонда энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилган эди.
Халқаро дзюдо федерацияси ҳам Олимпиадада иштирок этадиган реферилар рўйхатини эълон қилди. Унда халқаро тоифадаги ҳакам Вячеслав Перетейко ҳам бор. Перетейко бундан аввал Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ишлаган эди.
Халқаро қиличбозлик федерацияси рўйхатида халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор. Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради. 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бораётган Турдиқулова кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди.