Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ваъда берилган F-16ларнинг жуда оз қисмини олади - ОАВ

© AP Photo / Mindaugas KulbisИстребитель F-16 португальских ВВС на миссии НАТО. Архивное фото
Истребитель F-16 португальских ВВС на миссии НАТО. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2024
Oбуна бўлиш
Украина расмийлари учувчиларни ва техник хизмат кўрсатиш ходимларни таёрллашда кечикишлар кузатилаётганини тан олди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. F-16 самолётларини етказиб бериш билан боғлиқ қатор муаммолар туфайли Украина бу ёзда ваъда берилганидан анча кам самолёт олади, деб ёзмоқда Bloomberg ўз манбаларга таяниб.
Баъзи маълумотларга кўра, Украинага ваъда берилган 300 та самолётдан 15-24 таси етиб келади холос. УҚК булардан фақат битта эскадронни шакллантириши мумкин. Яна бир манбанинг айтишича, йил охиригача Киев 20 га яқин қирувчини қабул қила олади.
"Самолёт етказиб бериш билан боғлиқ бўлмаган яна бир муаммо бор - бу Россиянинг Украинадаги учиш-қўниш йўлакларига зарба бериш қобилияти, дейди Жим Таунсенд, Янги Америка хавфсизлиги марказининг катта илмий ходими. Бу аэродромлар яхши, ширали нишонларга айланади ва руслар F-16 самолётларига "хуш келибсиз" сифатида уларга аллақачон зарба бера бошлади", деди эксперт.
Шунингдек, у можаронинг ҳар икки томони ҳам дронлардан фойдаланишни афзал кўришини, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтиришга муваффақ бўлганини, бу эса Киевга кўп сонли самолёт жўнатиш мақсадга мувофиқлигини яна бир бор шубҳа остига қўйишини таъкидлади.
Украина расмийси вазиятни изоҳлар экан, учувчиларни тайёрлаш ва қирувчи самолётларга техник хизмат кўрсатиш учун ходимларни ёллашда кечикишлар кузатилаётганини тан олди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан ва F-16 самолётларини ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin компанияси вакили Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришдаги кечикишлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Аввалроқ Оқ уй матбуот хизмати Дания, Нидерландия ва АҚШ раҳбарларининг қўшма баёнотида ғарб давлатлари Украинага F-16 қирувчи самолётлари эскадронларини тақдим этишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган эди. Украиналик учувчилар F-16 дан шу ёзда фойдаланишлари мумкин, самолётни топшириш жараёни бошланди, деб хабар берган эди.
Россия президенти Владимир Путин Украинага янги қуроллар, жумладан, F-16 самолётларини етказиб бериш фронтдаги вазиятни ўзгартирмаслигини, аксинча, можаронинг чўзилишига олиб келишини таъкидлади. Шунингдек, у бу қирувчилар Украина Қуролли кучларида пайдо бўладиган бўлса, Ғарб реклама қилган бошқа ҳарбий техникалар каби ёниб кетишини ҳам таъкидлаган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, махсус ҳарбий операция бошланганидан бери, Украина Қуролли кучлари жами 627 та самолёт, 277 та вертолёт, 27 536 дона учувчисиз аппаратлар, 546 та зенит-ракета тизими, 16 560 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1376 кўп ракетали тизимлар, 11 768 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, 23 597 дона махсус ҳарбий машиналардан маҳрум бўлган.
Янгиликлар лентаси
0