https://sputniknews.uz/20240712/ozbekkosmos-dalalardagi-yonginni-koinotdan-suratga-oldi-44784449.html
“Ўзбеккосмос” далалардаги ёнғинни коинотдан суратга олди
“Ўзбеккосмос” далалардаги ёнғинни коинотдан суратга олди
Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп ҳолат Тошкент, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида аниқланган. 12.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-12T16:44+0500
2024-07-12T16:44+0500
2024-07-12T16:56+0500
ўзбеккосмос
ёнғин
жавобгарлик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0c/44783775_18:0:1262:700_1920x0_80_0_0_6d3dc334d6972a71e46ba9fb638c747e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги космик мониторинг ёрдамида 2024 йилнинг биринчи ярмида бошоқли экинлардан бўшаган ҳудудларда 1960 та ёнғин ҳолатини аниқлади.Жами 23 273 гектар бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқиб юборилган.Энг кўп ҳолат Тошкент (9,6 минг га), Сурхондарё (5,7 минг га) ва Андижон вилоятларида (3,8 минг га) аниқланган. Шунингдек, Наманганда 2,9 минг гектар, Самарқанд вилоятида 1,7 минг гектар, Жиззахда 931 гектар ва Фарғонада 65 гектар экин майдонларига ўт қўйилгани аниқланган.Ушбу ҳолат юзасидан “Ўзбеккосмос” агентлиги ғалладан бўшаган майдонлар ёқилишига йўл қўйган жавобгар шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексида жарима белгиланганини эслатиб ўтди.Ундан ташқари, бундай фаолият экологияга ҳам зарар келтиради. Хусусан, 1 гектар ер майдон ёқилганида атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази тарқалади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0c/44783775_174:0:1107:700_1920x0_80_0_0_69b9f1eaec8e5fd9db5d54cd27d1f7cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбеккосмос, ёнғин, жавобгарлик, жамият
ўзбеккосмос, ёнғин, жавобгарлик, жамият
“Ўзбеккосмос” далалардаги ёнғинни коинотдан суратга олди
16:44 12.07.2024 (янгиланди: 16:56 12.07.2024) Энг кўп ҳолат Тошкент, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида аниқланган.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги космик мониторинг ёрдамида 2024 йилнинг биринчи ярмида бошоқли экинлардан бўшаган ҳудудларда 1960 та ёнғин ҳолатини аниқлади.
Жами 23 273 гектар бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқиб юборилган.
Энг кўп ҳолат Тошкент (9,6 минг га), Сурхондарё (5,7 минг га) ва Андижон вилоятларида (3,8 минг га) аниқланган. Шунингдек, Наманганда 2,9 минг гектар, Самарқанд вилоятида 1,7 минг гектар, Жиззахда 931 гектар ва Фарғонада 65 гектар экин майдонларига ўт қўйилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан “Ўзбеккосмос” агентлиги ғалладан бўшаган майдонлар ёқилишига йўл қўйган жавобгар шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексида жарима белгиланганини эслатиб ўтди.
Ундан ташқари, бундай фаолият экологияга ҳам зарар келтиради. Хусусан, 1 гектар ер майдон ёқилганида атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази тарқалади.