МДҲ депутатлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди

© Фотохост-агентство brics-russia2024.ru / Медиабанкка ўтишX Парламентский форум БРИКС
X Парламентский форум БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2024
Oбуна бўлиш
Депутатлар 1967 йил чегараларида Фаластин давлатини ташкил қилишни жараёнини бошлаш зарурлиги таъкидлашди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган X БРИКС давлатлари парламентарийлари форумида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси аъзолари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди.
Ушбу талабни ёқлаб Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон овоз берди. Арманистон ва Озарбайжон овоз беришда иштирок этмади.
“МДҲ парламентарийлари Ғазо секторида зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди. Биринчи навбатда БМТ шафелигида барча жабрланганлар ва муҳтожларга ёрдам кўрсатишни таъминлаш, барча гаровга олинган ва ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган шахсларни озод этиш зарур, 1967 йил чегараларида пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган Фаластин давлатини ташкил қилишни жараёнини бошлаш зарур, - дейилади баёнотда.
МДҲ ПА кенгаши "Ғазо сектори Фаластин давлати ҳудудининг ажралмас қисми" эканлигини таъкидлади ва Фаластин-Исроил келишувининг икки давлат формуласини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, МДҲ парламентарийлари Фаластин ҳудудидаги вазият масаласи БМТ Бош Ассамблеяси Хавфсизлик Кенгаши, шунингдек, Халқаро Суд томонидан кўриб чиқилишини зарур дейилади.
МДҲ парламентарийлари Осиё, Европа, Араб ва Туркий давлатлари парламентарийлар уюшмаларини, Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзоларини, ЕХҲТни, қон тўкилишини тўхтатиш ва Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга фаол ҳисса қўшишни талаб қилмоқда.
Исроил - Фаластин можароси 2023 йил 7 октябрда Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг Исроил чегара ҳудудлари ҳужумидан сўнг кескинлашди. Расмий маълумотларга кўра ушбу ҳужумда 1200 киши қурбон бўлган ва 200 киши гаровга олинган.
Шундан сўнг Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини сув, электр, ёқилғи ва озиқ-овқат етказиб бериш бўйича тўлиқ блокадага олди ва ҳарбий операцияни бошлади. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда қурбонлар сони 38 мингдан ортган, жароҳатланганлар 88,2 минг кишини ташкил қилган.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган формула асосида, пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган, 1967 йил чегаралари доирасида Фаластин давлатини яратиш орқали келишувга эришиш тарафдори.
Янгиликлар лентаси
0