Байденнинг хатолари унинг сайловолди кампаниясини хавф остига қўяди — ОАВ

Oбуна бўлиш
Байден Вашингтонда НАТО саммитидаги тадбирлардан бирида Владимир Зеленскийга Россия президенти Владимир Путин сифатида мурожаат қилди.
TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги НАТО саммитида йўл қўйган хатолари унинг сайловолди кампаниясини хавф остига қўйди, деб ёзади "Bloomberg".
Байден Вашингтонда НАТО саммитидаги тадбирлардан бирида Владимир Зеленскийга Россия президенти Владимир Путин сифатида мурожаат қилди. Кейинги матбуот анжуманида у АҚШ вице-президенти Камала Харрисни “вице-президент Трамп” деб атади.
“Президент Жо Байден президентлик пойгасида қолишга ваъда берди, бироқ икки соат ичида йўл қўйилган иккита жиддий хато унинг сайловолди кампаниясини хавф остига қўяётган ақлий қобилиятлари ҳақидаги хавотирларни кучайтирди”, — деб ёзади агентлик.
Таъкидланишича, матбуот анжумани тугагандан сўнг деярли дарҳол Вакиллар палатасининг яна учта демократи Байденни президентлик пойгасидан воз кечишга чақирган конгрессменлар рўйхатига қўшилди.
Саммит делегатларидан бири матбуот анжуманидан сўнг ўз мамлакати раҳбари Байденнинг собиқ президент Дональд Трамп билан бўлган дебатдаги заиф чиқишидан кейин юзага келган инқирозни енгиб ўтиш қобилиятига шубҳа билан қарашини айтди.
Аввалроқ "New York Times" газетаси Байденга яқин манбаларига таяниб, сўнгги ойларда АҚШ президентининг соғлиғининг ёмонлашиши тез-тез учрагани ва унинг Трамп билан “ҳалокатли” дебатидан сўнг бу янада хавотирли бўлиб бораётганини ёзган эди. Нашрнинг сўнгги ойларда Америка президенти билан мулоқот қилган манбаларига кўра, у саросимага тушиб қолган ёки суҳбат мавзусини йўқотган. Бундан ташқари, бундай нохуш вазиятларни олдиндан тахмин қилиш қийин, аммо уларнинг эҳтимоли катта аудитория олдида ёки чарчаганида юқорироқдир.
Байден ва Трамп дебатида айтилган асосий гаплар
Янгиликлар лентаси
0