Владимир Путин Санкт-Петербургдаги БРИКС парламент форумида нутқ сўзлади — видео

Oбуна бўлиш
Икки кунлик форумда 16 та давлатдан вакиллар иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган БРИКС парламент форумида иштирок этди.
Бугун Санкт-Петербургда Х БРИКС парламент юбилей форуми иш бошлади. Икки кунлик форумда 16 та давлат - Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Эфиопия, Жанубий Африка Республикаси, Парламентлараро иттифоқ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясига аъзо давлатлар – Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистондан вакиллар иштирок этмоқда.
Форумнинг асосий мавзуси “Глобал адолатли ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда парламентларнинг роли” этиб белгиланди. Федерация Кенгаши спикерининг сўзларига кўра, у замонавий асосий вазифаларни лўнда акс эттиради.
Форумнинг биринчи кунида БРИКС парламент ўлчови доирасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига бағишланган ялпи мажлис бўлиб ўтади, унда ассоциация мамлакатлари делегациялари раҳбарлари сўзга чиқади. Барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган таркибдаги ялпи мажлис халқаро муносабатлар тизими самарадорлигини ошириш ва уни демократлаштиришни таъминлашда парламентларнинг ролига бағишланади.
Иккинчи куни, шунингдек, кенгайтирилган таркибда кўп томонлама савдо тизимининг парчаланишига қарши курашиш ва глобал инқирозлар оқибатлари билан боғлиқ таҳдидларни бартараф этишда парламентларнинг ролига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтади.
Яна бир сессия гуманитар ва маданий соҳалардаги парламентлараро ҳамкорликка бағишланади. Бундан ташқари, 12 июль куни МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия президенти форум иштирокчиларига мурожаат қилишдан ташқари, тадбир доирасида иккита алоҳида учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0