https://sputniknews.uz/20240711/st-petersburg-brics-uzbekistan-parlament-forum-44756158.html
Санкт-Петербургда БРИКС парламент форуми иш бошлади —Ўзбекистондан кимлар иштирок этади?
Санкт-Петербургда БРИКС парламент форуми иш бошлади —Ўзбекистондан кимлар иштирок этади?
Sputnik Ўзбекистон
БРИКС парламент форуми 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади. 11.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-11T10:05+0500
2024-07-11T10:05+0500
2024-07-11T10:31+0500
сиёсат
россия
санкт-петербург
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
олий мажлис қонунчилик палатаси
владимир путин
брикс (brics)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/18/38185671_0:0:3152:1773_1920x0_80_0_0_d64ada6492a60661512760b439297e9f.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугун Санкт-Петербургда Х БРИКС парламент юбилей форуми иш бошлайди, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди. БРИКС парламент форуми 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.Унда 16 та давлат -Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Эфиопия, Жанубий Африка Республикаси, Парламентлараро иттифоқ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясига аъзо давлатлар – Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистондан вакиллар иштирок этади.Ўзбекистондан юқори ва қуйи палата вакиллари ҳам қатнашмоқда.Парламент форумида Россия президенти Владимир Путин ҳам сўзга чиқиши кутилмоқда.Форумнинг асосий мавзуси “Глобал адолатли ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда парламентларнинг роли” этиб белгиланди. Федерация Кенгаши спикерининг сўзларига кўра, у замонавий асосий вазифаларни лўнда акс эттиради.Форумнинг биринчи кунида БРИКС парламент ўлчови доирасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига бағишланган ялпи мажлис бўлиб ўтади, унда ассоциация мамлакатлари делегациялари раҳбарлари сўзга чиқади.Барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган таркибдаги ялпи мажлис халқаро муносабатлар тизими самарадорлигини ошириш ва уни демократлаштиришни таъминлашда парламентларнинг ролига бағишланади.Иккинчи куни, шунингдек, кенгайтирилган таркибда кўп томонлама савдо тизимининг парчаланишига қарши курашиш ва глобал инқирозлар оқибатлари билан боғлиқ таҳдидларни бартараф этишда парламентларнинг ролига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтади.Яна бир сессия гуманитар ва маданий соҳалардаги парламентлараро ҳамкорликка бағишланади. Бундан ташқари, 12 июль куни МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/18/38185671_205:0:2936:2048_1920x0_80_0_0_d88c8234566eee11318eafa84a7effc5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, россия, санкт-петербург, ўзбекистон, ўзбекистон олий мажлиси сенати, олий мажлис қонунчилик палатаси, владимир путин, брикс (brics)
сиёсат, россия, санкт-петербург, ўзбекистон, ўзбекистон олий мажлиси сенати, олий мажлис қонунчилик палатаси, владимир путин, брикс (brics)
Санкт-Петербургда БРИКС парламент форуми иш бошлади —Ўзбекистондан кимлар иштирок этади?
10:05 11.07.2024 (янгиланди: 10:31 11.07.2024) БРИКС парламент форуми 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугун Санкт-Петербургда Х БРИКС парламент юбилей форуми иш бошлайди, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
БРИКС парламент форуми 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.
Унда 16 та давлат -Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Эфиопия, Жанубий Африка Республикаси, Парламентлараро иттифоқ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясига аъзо давлатлар – Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистондан вакиллар иштирок этади.
Ўзбекистондан юқори ва қуйи палата вакиллари ҳам қатнашмоқда.
“Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов ва шу қўмита аъзоси Инна Коржикова ҳам иштирок этмоқда”, — дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Парламент форумида Россия президенти Владимир Путин ҳам сўзга чиқиши кутилмоқда.
Форумнинг асосий мавзуси “Глобал адолатли ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда парламентларнинг роли” этиб белгиланди. Федерация Кенгаши спикерининг сўзларига кўра, у замонавий асосий вазифаларни лўнда акс эттиради.
Форумнинг биринчи кунида БРИКС парламент ўлчови доирасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига бағишланган ялпи мажлис бўлиб ўтади, унда ассоциация мамлакатлари делегациялари раҳбарлари сўзга чиқади.
Барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган таркибдаги ялпи мажлис халқаро муносабатлар тизими самарадорлигини ошириш ва уни демократлаштиришни таъминлашда парламентларнинг ролига бағишланади.
Иккинчи куни, шунингдек, кенгайтирилган таркибда кўп томонлама савдо тизимининг парчаланишига қарши курашиш ва глобал инқирозлар оқибатлари билан боғлиқ таҳдидларни бартараф этишда парламентларнинг ролига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтади.
Яна бир сессия гуманитар ва маданий соҳалардаги парламентлараро ҳамкорликка бағишланади. Бундан ташқари, 12 июль куни МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.