Шавкат Мирзиёев Қўқон аэропортига борди — фото
13:00 11.07.2024 (янгиланди: 15:43 11.07.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаАэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун янгидан очилган Қўқон аэропорти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, шу йил март ойида Қўқон аэропорти янгидан очилди. Бугун Ўзбекистон президентининг самолёти илк бор бу ерга қўнди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаАэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
Аэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
© Пресс-служба президента Узбекистана
Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаАэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
Аэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Президентимиз энди бу аэропорт халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун нарх ва хизматларни одамларга қулай қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ички туризм имкониятларидан фойдаланиш яхши самара беради, халқаро рейсларни ҳам йўлга қўйиш мумкин.
© Пресс-служба президента УзбекистанаАэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
Аэропорт Коканда впервые в своей истории принял крупный самолет
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълумот учун, мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди.