Россиядан Ўзбекистонга ичимликларни маркировкалаш ускунаси етказиб берилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишРабота Абинского маслозавода в Краснодарском крае
Работа Абинского маслозавода в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия компаниялари "Иннопрома-2024" доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россиядаги компания Ўзбекистондаги етакчи минерал сув ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниясига алюминий банкаларда ичимликларни маркировкалаш учун ускуналар етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда компаниялар "Иннопром-2024" доирасида келишиб олишди.
Қайд этилишича, 2022 йил декабрь ойида Россия компанияси пиво ва алкоголсиз ичимликларни маркировкалаш машинасини яратди.
"Data Matrix" кодлари ичимликларни шишага қуйишдан олдин маҳаллий ишлаб чиқарилган лазер маркировкалаш машинаси ёрдамида қўлланилади. Бу юқори тезликдаги ишлаб чиқариш линиясининг ишлашига салбий таъсир кўрсатмасдан босиб чиқаришни таъминлайди.

“Бугунги кунда бизнинг ускуналаримиз пиво, шарбатлар, сув ва газланган ичимликлар ишлаб чиқарадиган кўплаб маҳаллий заводларга ўрнатилди. Бу ечимга қатор хорижий компаниялар томонидан ҳам қизиқиш кўрмоқдамиз. Биз учун ташқи бозорларга кенгайиш МДҲ давлатларидан бошланади, кейин ривожланишни Ҳамдўстлик давлатларидан ташқарида тақдим этишни режалаштирмоқдамиз”, — деди компания директори Павел Булгаков.

Ўзбекистонда 2024 йил 1 августдан алюминий банкаларга солинган ширин таъмли ичимликларни мажбурий маркировкалаш бошланади.
“Халқаро саноат кўргазмаси давомида биз лазерли босиб чиқаришдан фойдаланган ҳолда алюминий банкаларнинг қопқоғини маркировкалаш учун ускуналар етказиб бериш бўйича келишиб олдик”, — дея қўшимча қилди Булгаков.
Маркировка товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Ўзбекистон Россиянинг рақамли маркировкалаш тажрибасини ўрганмоқда — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0