https://sputniknews.uz/20240709/shavkat-mirziyoev-china-parlament-44725614.html
Мирзиёев Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Мирзиёев Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга салом йўллади. 09.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-09T09:28+0500
2024-07-09T09:28+0500
2024-07-09T09:32+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/09/44725442_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_2ac4252e0d59d91b6d5335e0f8b48a62.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда. Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.Айтилишича, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20240704/shavkat-mirziyoev-si-tszinpin-bilan-muzokaralar-otkazdi--nimalarga-kelishib-olindi-44664023.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/09/44725442_58:0:1194:852_1920x0_80_0_0_3a9d5cc7387cf3d46491cf718ce009cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, хитой, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, хитой, шавкат мирзиёев
Мирзиёев Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
09:28 09.07.2024 (янгиланди: 09:32 09.07.2024) Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга салом йўллади.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда. Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.
“Ўзбекистонда Хитой олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Конфуций институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда иккинчи Таълим форумини ўтказиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Айтилишича, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш назарда тутилган.