https://sputniknews.uz/20240707/uzbekistan-pakistan-savdo-oshirish-44710480.html
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятида
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятида
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда томонлар импорт божларини камайтириш масаласини ҳам муҳокама қилди. 07.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-07T18:10+0500
2024-07-07T18:10+0500
2024-07-07T18:10+0500
иқтисод
ўзбекистон
покистон
ҳамкорлик
савдо
импорт
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41268109_230:0:3174:1656_1920x0_80_0_0_12f5e4fc6d5013db27a375c4e67aba22.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Мирмуҳсин Султонов Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди. Унда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилди.Бундан ташқари, Карачи шаҳрида логистика марказини ташкил этиш ва покистонлик тадбиркорларнинг "ITMF/IAF" халқаро конференциясида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида дунёнинг икки йирик халқаро тўқимачилик федерацияларининг қўшма конференцияси – Annual Conference ITMF йиллик ва IAF Fashion Convention бўлиб ўтади. Ушбу кенг кўламли тадбир жаҳон тўқимачилик саноатининг 1000 дан ортиқ йирик иштирокчиларини бирлаштиради.Европа, МДҲ, Осиё, Африка ва Американинг 500 дан ортиқ халқаро ташкилотлари, тўқимачилик компаниялари, брендлари ва ритейлерлари, молия институтлари раҳбарлари биринчи марта жаҳон тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун бир платформада тўпланади.
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41268109_481:0:3009:1896_1920x0_80_0_0_7e2124ee93ea5cf6b360efbd5cf38220.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, покистон, ҳамкорлик, савдо, импорт, божхона божи
иқтисод, ўзбекистон, покистон, ҳамкорлик, савдо, импорт, божхона божи
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятида
Учрашувда томонлар импорт божларини камайтириш масаласини ҳам муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Мирмуҳсин Султонов Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди. Унда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилди.
“Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш ва импорт божларини камайтириш масалаларини муҳокама қилдилар”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Карачи шаҳрида логистика марказини ташкил этиш ва покистонлик тадбиркорларнинг "ITMF/IAF" халқаро конференциясида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида дунёнинг икки йирик халқаро тўқимачилик федерацияларининг қўшма конференцияси – Annual Conference ITMF йиллик ва IAF Fashion Convention бўлиб ўтади. Ушбу кенг кўламли тадбир жаҳон тўқимачилик саноатининг 1000 дан ортиқ йирик иштирокчиларини бирлаштиради.
Европа, МДҲ, Осиё, Африка ва Американинг 500 дан ортиқ халқаро ташкилотлари, тўқимачилик компаниялари, брендлари ва ритейлерлари, молия институтлари раҳбарлари биринчи марта жаҳон тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун бир платформада тўпланади.