https://sputniknews.uz/20240707/china-uzbekistan-farmatsevtika-investitsiya-loyiha-44705855.html
Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқчи
Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Хитойда ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
2024-07-07T09:49+0500
2024-07-07T09:49+0500
2024-07-07T09:49+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
дори
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/06/43741090_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_bbefc19af7aa3672a31cd9ea2321a82f.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг "Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals" компанияси бош директори Нин На музокара ўтказди.Унда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.Компания делегациясининг Ўзбекистон вилоятларида доривор ўсимликлар етиштириш инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатга сафарини ташкил этиш таклифи билдирилди.Маълумот учун, мазкур компания 1662 йилда ташкил этилган ва у Хитой анъанавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания "Fortune-500" йирик корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Унинг ишлаб чиқариш корхоналарида 1200 дан ортиқ ходим савдо, маркетинг ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/06/43741090_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e45bfe465aa5ab11b25006d2128923aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари хитой "guangzhou baiyunshan zhongyi pharmaceuticals" компания нин на
ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари хитой "guangzhou baiyunshan zhongyi pharmaceuticals" компания нин на
Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқчи
Хитойда ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг "Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals" компанияси бош директори Нин На музокара ўтказди.
Унда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Компания делегациясининг Ўзбекистон вилоятларида доривор ўсимликлар етиштириш инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатга сафарини ташкил этиш таклифи билдирилди.
Маълумот учун, мазкур компания 1662 йилда ташкил этилган ва у Хитой анъанавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания "Fortune-500" йирик корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Унинг ишлаб чиқариш корхоналарида 1200 дан ортиқ ходим савдо, маркетинг ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланади.