Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Шавкат Мирзиёев нималарни таклиф қилди
17:30 06.07.2024 (янгиланди: 17:40 06.07.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в неформальном саммите Организации тюркских государств в городе Шуша
Oбуна бўлиш
Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев транспорт коридорлари, иқлим ўзгариши, инсон капитали Ғазо сектори ва Афғонистон масалаларида тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш" мавзусидаги саммитида нутқ сўзлади.
Ўз нутқида президент ТДТ давлатлари орасида ўзаро ҳамкорлик илдам ривожланиб бораётганини қайд этиб, ҳамкорликнинг яна қайси йўналишларини ривожлантириш истиқболли бўлиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўзаро савдо ва транспорт йўлаклари
Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида ўзаро савдо ўтган йилда 27 фоизга ошди. Бундай юқори ўсиш суръатлари 2024 йилда ҳам кузатилмоқда.
– Мамлакатларимиз бугунги кунда дунёнинг асосий бозорларига чиқиш ҳамда Буюк ипак йўлини янги тарихий шароитда қайта тиклаш учун қаттиқ бел боғлаган, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзаро ҳамкорлик ривожланган сари Транскаспий халқаро йўлаги орқали юк ташиш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Ушбу йўлакнинг рақобатдошлиги ва жозибадорлигини ошириш учун бизнес учун энг маъқул тарифларни жорий этиш зарур. Бундан ташқари, “Ягона ойна” тизимини йўлга қўйиш ва божхона-чегара пунктларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш муҳим, деди президент.
Шавкат Мирзиёев шунингдек Тошкентда ташкил этилган ТДТ логистика маркази ва юк ташувчилари альянсини транспорт соҳасида устувор вазифаларни бажаришга жалб этиш ҳамда Тошкентда ТДТ Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузишни таклиф қилди.
ТДТнинг куздаги саммитига қадар транспорт вазирларига автоташувларни тўлиқ рақамлаштириш, “яшил” йўлаклар яратиш бўйича топшириқ бериш таклиф этилди..
ТДТнинг куздаги саммитига қадар транспорт вазирларига автоташувларни тўлиқ рақамлаштириш, “яшил” йўлаклар яратиш бўйича топшириқ бериш таклиф этилди..
Иқлим ўзгариши
Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш мақсадида Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштиришни таклиф қилди.

Яшил энергия
Ўзбекистон президенти республикада муқобил энергия манбалари фаол ривожланаётганини ва қўшни Қирғизистон билан ҳамкорликда гидроэлектр станциялар қурилаётганини айтиб ўтди.
Президент ушбе соҳада ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклиф этилди.
Инсон капиталини ривожлантириш
Шавкат Мирзиёев туркий дунё умуминсоний цивилизация ривожига улкан ҳисса қўшганини қайд этиб, замонавий “билимлар иқтисодиёти”ни қуришни таклиф қилди. Бунинг учун энг замонавий технологик йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, ТДТ Инсон капиталини ривожлантириш илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш, Ёшлар туркий олимпиадаси ташкил қилиш ҳамда Бутунжаҳон туркшунослар конгрессини келгуси йили Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

Ғазо сектори ва Афғонистон
Президент Ғазо секторида 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар қурбон бўлаётганинга эътибор қаратди ва томонларни зўравонликни тўхтатиш, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирди.
Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шарти экани қайд этилди.
Шунингдек, Мирзиёев Афғонистондаги борасида ТДТ аъзоларининг умумий ва якдил ёндашувларини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
– Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиради. Афғонистоннинг хориждаги “музлатилган” молиявий активларини қайтариш мамлакатдаги ижтимоий вазиятни юмшатишга хизмат қилишига ишонамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
Қорабоғ декларацияси
Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.
Бугун Шушада бўлиб ўтган ТДТ норасмий саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримлар иштирок этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити
Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити