Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ рамках программы неформального саммита ОТГ Шавкат Мирзиёев провел встречу с премьер-министром Венгрии Виктором Орбаном
В рамках программы неформального саммита ОТГ Шавкат Мирзиёев провел встречу с премьер-министром Венгрии Виктором Орбаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Орбан ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларини тезлаштириш ҳамда ТДТ ва ЕИ доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш мавзуларида суҳбат қилишди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки давлат амалий ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Хусусан, саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, логистика, қурилиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг янги портфелини тайёрлаш ва жорий йил якунига қадар Қўқон шаҳрида Ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.
Ундан ташқари, Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0