Шавкат Мирзиёев Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади

© ИА "Дунё"Президент Шавкат Мирзиёев поздравил граждан Узбекистана с Днем дружбы народов.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил граждан Узбекистана с Днем дружбы народов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2024
Oбуна бўлиш
Ўз мактубида Мирзиёев Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади.
"Биз катта салоҳият ва имкониятга эга бўлган, сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган давлатингиз билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам изчил ва самарали кенгайтиришдан манфаатдормиз", - дейилади мактубда.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён Эронда 5 июль куни бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи босқичида 53,6% овоз тўплаб ғалаба қозонди. Унинг рақиби, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватив қанот вакили Саид Жалилий 44,3% овоз билан мағлуб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0