Россия ва Эрон миллий валюталар бўйича келишув имзолади

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры и монеты.
Денежные купюры и монеты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2024
Oбуна бўлиш
Россия ва Эрон миллий валюталарнинг ликвидлиги бўйича келишувни имзолади.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия ва Эрон ўзаро савдони осонлаштириш мақсадида миллий валюталарнинг ликвидлиги тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда Эрон Марказий банки раҳбари Муҳаммад Ризо Фарзин маълум қилди.
“Россия Марказий банки раҳбари билан ўтказилган икки томонлама учрашувда, ўзаро савдо алмашинувини енгиллаштириш мақсадида, миллий валюталарнинг ликвидлиги тўғрисида келишув имзоланди”, - деди Фарзин 4 июль куни Санкт-Петербургдан қайтганидан сўнг.
Санкт-Петурбургда Фарзин Россия Марказий банки раиси Элвира Набиуллина билан учрашган эди.
Тўлов — рублда

Махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россиянинг валюта ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди ва Россияга доллар ва еврода тўлашга чекловлар киритди.

Шундан сўнг Россия ўз ҳамкорлари билан савдо-сотиқда миллий валюталарга ўта бошлади. Бугунги кунда ШҲТ ва БРИКС доирасида миллий валюталарда амалга оширилаётган тўловлар миқдори йилдан йилга ўсиб бормоқда.

Дўстона давлатлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар учун Россия миллий валюталарнинг рақамли платформасини ишга туширишни режалаштирган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0