Солиқ қўмитаси иш натижаларига кўра 30 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

© ГНК УзбекистанаРуководитель Налогового комитета Узбекистана Шерзод Кудбиев
Руководитель Налогового комитета Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2024
Oбуна бўлиш
Биринчи ярим йилликда солиқ тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 % га ўсгани қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Давлат Солиқ қўмитасида ўз фаолиятда хато ва камчиликларга йўл қўйган 30 нафардан ортиқ ходимлар бўшатилди. Бу ҳақида Шерзод Кудбиев раҳбарлигида бўлиб ўтган ҳайъат мажлисида маълум бўлди.
"Хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланди 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.
Шу билан бирга мажлисда республика бўйича умумий натижалар ижобий экани алоҳида қайд этилди.

Хусусан, биринчи ярим йилликда бюджетга 85,8 трлн сўм миқдорида солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 % га, ҳудудларда 24,4 % га, туманларда 37 % га ўсганлиги қайд этилди.

Ундан ташқари, июнь ойида самарадорлик кўрсаткичи (КПИ) 88,7 бални ташкил этиб, 90 баллдан ошган инспекциялар сони 100 та (48%) га, ходимлар сони 1 617 нафар (37%) га етди, дейилади хабарда.
Йиғилишда солиқ органлари раҳбарлари олдига III-чоракда солиқ тушумларини камида 20 фоизга ошириш, қўшимча манбаларни жалб этиш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби вазифалар қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0