Шавкат Мирзиёев 5-6 июлда Озарбайжонга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2024
Oбуна бўлиш
Туркий давлатлар саммитида савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади ва қатор ҳужжатлар имзоланади.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5-6 июль кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Президент Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.
Саммит давомида туркий давлатлар орасида савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида кўп томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, "яшил" иқтисодиёт, қайта тикланадиган энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Тадбир якунида бир қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0