https://sputniknews.uz/20240705/ozbekiston-xorijiy-siyosiy-partiyalar-44683712.html
Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди
Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари, уларнинг бўлинмаларини ташкил этиш тақиқланди. “Сиёсий партиялар тўғрисидаги” қонунга тегишли ўзгартириш киритилди. Ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни президент 2 июль куни имзолаган.
2024-07-05T12:24+0500
2024-07-05T12:24+0500
2024-07-05T12:24+0500
сиёсат
ўзбекистон
партия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0e/36863491_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_edb5245ca1158ab4ab2d9f3c14215b4f.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари, уларнинг бўлинмаларини ташкил этиш тақиқланди. “Сиёсий партиялар тўғрисидаги” қонунга тегишли қўшимча киритилди. Қўшимча ва ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни президент 2 июль куни имзолаган.Таъкидланишича, мамлакатда сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, сиёсий партиялар фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва мамлакатда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялар фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш талаб этилади.Эслатамиз, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия рўйхатга олинган: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси, Халқ демократик партияси ва Экологик партия.Навбатдаги парламент сайловлари кузда бўлиб ўтади. Охиргиси 2019 йилда бўлиб ўтган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0e/36863491_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_b956b5ee0d4acf1f0f47689c95730440.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хорижий сиёсий партиялар тақиқ
ўзбекистон хорижий сиёсий партиялар тақиқ
Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди
"Сиёсий партиялар тўғрисида"ги қонунга қўшимча киритилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари, уларнинг бўлинмаларини ташкил этиш тақиқланди. “Сиёсий партиялар тўғрисидаги”
қонунга тегишли қўшимча киритилди. Қўшимча ва ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни президент 2 июль куни
имзолаган. “Қонуннинг 6-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлинмаларини ташкил этишга ва уларнинг фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди”, - дейилган ҳужжатда.
Таъкидланишича, мамлакатда сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, сиёсий партиялар фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва мамлакатда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялар фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш талаб этилади.
Эслатамиз, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия рўйхатга олинган: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси, Халқ демократик партияси ва Экологик партия.
Навбатдаги парламент сайловлари кузда бўлиб ўтади. Охиргиси 2019 йилда бўлиб ўтган эди.