https://sputniknews.uz/20240704/shht-sammit-putin-evroosiyo-xavfsizlik-44664916.html
ШҲТ саммитида Путиннинг Евроосиё хавфсизлиги бўйича ғояси муҳокама қилинади
ШҲТ саммитида Путиннинг Евроосиё хавфсизлиги бўйича ғояси муҳокама қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Песков: ШҲТ саммитида янги Евроосиё хавфсизлик тизимини яратиш масаласи муҳокама қилинади.
2024-07-04T10:00+0500
2024-07-04T10:00+0500
2024-07-04T10:38+0500
дунё янгиликлари
дунёда
қозоғистон
россия
владимир путин
дмитрий песков
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/04/44665020_0:160:3075:1890_1920x0_80_0_0_2895d69063122023d079d1cf45e27419.jpg
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин томонидан Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда эълон қилинган янги Евросиё хавфсизлик тизимини яратиш ғояси, ШҲТ саммитида албатта тилга олинади, бу борада ҳамкорлар билан мулоқот олиб борилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилди. Шунингдек, у бу мавзуда ҳамкорлар билан мулоқот олиб борилаётганини айтди. "Босқичма-босқич", — деди Песков қандай ривожланаётгани ҳақидаги саволга жавобан. Аввалроқ Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда сўзга чиқиб, Евроосиёда коллектив хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш ва минтақадан ташқари ҳарбий кучлар мавжудлигини чеклаш вақти келганини айтган эди. Россия БМТда бўлинмас хавфсизлик тизимини яратиш бўйича мулоқотни жиддий ривожлантиришдан манфаатдор, дея қўшимча қилди президент. Маълумот учун, 3-4 июль кунлари Остонада ШҲТ саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, БАА, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммитда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этади.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/04/44665020_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_3dc5202782d82d9f6fb09bbb04c3a4ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
песков шҳт саммит янги евроосиё хавфсизлик тизими владимир путин
песков шҳт саммит янги евроосиё хавфсизлик тизими владимир путин
ШҲТ саммитида Путиннинг Евроосиё хавфсизлиги бўйича ғояси муҳокама қилинади
10:00 04.07.2024 (янгиланди: 10:38 04.07.2024) Песков: ШҲТ саммитида янги Евроосиё хавфсизлик тизимини яратиш масаласи муҳокама қилинади.
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин томонидан Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда эълон қилинган янги Евросиё хавфсизлик тизимини яратиш ғояси, ШҲТ саммитида албатта тилга олинади, бу борада ҳамкорлар билан мулоқот олиб борилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков
РИА Новостига маълум қилди.
"Бу албатта айтиб ўтилади", — деди Песков ШҲТ саммитида янги Евроосиё хавфсизлик тизими ғояси муҳокама қилинадими, деган саволга жавоб бераётиб.
Шунингдек, у бу мавзуда ҳамкорлар билан мулоқот олиб борилаётганини айтди. "Босқичма-босқич", — деди Песков қандай ривожланаётгани ҳақидаги саволга жавобан.
Аввалроқ Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда сўзга чиқиб, Евроосиёда коллектив хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш ва минтақадан ташқари ҳарбий кучлар мавжудлигини чеклаш вақти келганини айтган эди. Россия БМТда бўлинмас хавфсизлик тизимини яратиш бўйича мулоқотни жиддий ривожлантиришдан манфаатдор, дея қўшимча қилди президент.
Маълумот учун, 3-4 июль кунлари Остонада ШҲТ саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, БАА, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммитда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этади.