https://sputniknews.uz/20240704/sco-astana-majlis-44666355.html
Остонада ШҲТ мажлиси бошланди — видео
Остонада ШҲТ мажлиси бошланди — видео
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
2024-07-04T10:18+0500
2024-07-04T10:18+0500
2024-07-04T18:06+0500
сиёсат
қозоғистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/04/44666842_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_71fba90f61de1af1f78ffd53d99ece58.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболлари ҳақида ҳам сўз борди. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Аниқлик киритилишича, учрашув якунлари бўйича Остона декларацияси ва бошқа қўшма ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, 20 та қарор, давлат раҳбарларининг 3 та баёноти, жумладан, “Адолатли тинчлик, тотувлик ва тараққиёт йўлида жаҳон бирлиги тўғрисида”ги ва “ШҲТни такомиллаштириш тўғрисида”ги ташаббуси қабул қилинди.Йиғилишда Беларусь Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тартибини якунлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, саммитни 900 нафар журналист ёритади: улардан 700 нафари хорижлик, 200 нафари қозоғистонлик.ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/04/44666842_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_a84907f813b0b49f440ca342cbc2b6f3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти шҳт маълумот тарихи
шанхай ҳамкорлик ташкилоти шҳт маълумот тарихи
Остонада ШҲТ мажлиси бошланди — видео
10:18 04.07.2024 (янгиланди: 18:06 04.07.2024) Саммит илк бор ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва "ШҲТ плюс" йиғилиши форматида ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболлари ҳақида ҳам сўз борди. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Аниқлик киритилишича, учрашув якунлари бўйича Остона декларацияси ва бошқа қўшма ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, 20 та қарор, давлат раҳбарларининг 3 та баёноти, жумладан, “Адолатли тинчлик, тотувлик ва тараққиёт йўлида жаҳон бирлиги тўғрисида”ги ва “ШҲТни такомиллаштириш тўғрисида”ги ташаббуси қабул қилинди.
Йиғилишда Беларусь Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тартибини якунлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, саммитни 900 нафар журналист ёритади: улардан 700 нафари хорижлик, 200 нафари қозоғистонлик.
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.